10 February 2023
21:39 -
Қозоғистон Ўзбекистон билан чегараларида савдо марказларини ташкил қилармиш

Ўзбекистон билан чегарадош Туркистон вилоятида "Марказий Осиё" халқаро саноат кооперацияси маркази ҳам ташил этиларкан.
Шунингдек, Қирғизистон билан чегарадош Жамбил вилоятида саноат савдо-логистика мажмуаси, Россия билан чегарадош Ғарбий Қозоғистон вилоятида – "Евросиё" трансчегаравий савдо маркази қурилиши режалаштирилган.
Барча логистика марказлари халқаро каналлар орқали экспорт учун янги товарларни сақлаш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш вазифаларини бажаради. Бу таъминот занжирини қисқартиришга, маҳсулот таннархини якуний истеъмолчига камайтиришга ва етказиб бериш тезлигини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.