10 February 2023
15:35 - Бечора Ўзбекистон орқага чекинди ва Афғонистонга борадиган темирйўл Ўзбекистон тарафидан очилди, Толибон ҳукуматига гуманитар ёрдам бериш, у ерга юк ташиш тикланди
Афғонистон темирйўл бошқармаси ва “Сўғдиёна Транс” ўртасида Ҳайратон−Мозори-Шариф темирйўли эксплуатациясини давом эттириш бўйича янги шартнома расмдагилар тарафидан имзоланаган бўлибди. Мамлакатлар ўртасидаги аввалги қатнов шартномаси ўз вақтида Афғонистон тарафидан бажарилмагани сабабли тўхтатилганди.

Ўзбекистон ва Афғонистон темирйўллари ўртасида юклар ташуви тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон темирйўллари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 8-10 феврал кунлари Термиз шаҳрида Афғонистон темирйўллари бошқармаси раҳбари Байтурраҳмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилибди.

Учрашув натижасида Афғонистон темирйўл бошқармаси ва “Сўғдиёна Транс” ШК ўртасида “Ҳайратон – Мозори-Шариф” темирйўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича янги шартнома имзолашга келишилбди.

Шу билан бирга, томонларнинг келишувига кўра, Афғонистон томонига йўналтирилган вагонларни “Ўзбекистон темирйўллари” АЖнинг “Сўғдиёна Транс” ШК томонидан Ҳайратон станциясига етказиб бериш жорий йилнинг 10 февралидан қайта тикланди.

Хуллас, Ўзбекистон тарафидан тўхтатилган темир йўллар алоқаси тикланди. Бечора президент-дитатор-вайсақи Шавкат Мирзиё орқага чекинди. Бунақа йўллар билан Ўзбекистон зарар кўради, Толибон ёрдам олади.

Нима ҳам дердик, бу шармандалик ва Россияга ёрдам беришдир.