22 January 2023
14:14 - Бакалавр ва магистратраларда ўқиётган, ёки уларни битирган ўзбекистонлик мақтанчоқлар ҳақида

Авваллари бутун дунёда олий ўқув юртлари "Университет" ёки "Институт" деб белгиланарди. Ҳозир ҳамма олий ўқув юртлари "Университет" деб аталабошланди.

Университетлар феълан 2 даражали бўлиб бормоқда. Паст даража - "бакалавр", иккинчиси - буюк даража - "магистратура" деб аталади. Табиий, "магистратура"га "бакалавр"ни битирганлар киради, яъни "магистратура"лар университетлар ичидаги энг юқори даражали ўқув юртларидир. Лекин бакалаврни битирганлар ҳам ўзларини улуғлашга ҳаракат қилмоқдалар.

Масалан, бугун Ўзбекистондаги сайтлардан бири Англияда бакалаврни битириб, энди Канададаги “University Canada West” университетида бизнес бошқаруви йўналишининг магистратура босқичида таҳсил олаётган, гўёки китобларни севадиган ўзбек қизи Севара Йўлдошева билан сухбатлашгани ҳақида хабар тарқатди.

Севара Йўлдошева оиласини, тиллар билиши, ота-онаси уни 18 ёшда турмушга бермоқчи бўлишгани, аммо ўзи бундан қочгани билан мақтанар экан, ҳозир Канадада магистратура ўқиши билан ҳам мақтанган. Аммо у ҳали нима қила олиши номаълум.

Ҳа, ҳозир Ўзбекистонда бакалавр битирганлар, ҳозир магистатурада ўқиётганлари билан мақтанувчилар етарли, чет эллларда магистатурани битириб олиб, энди Шавкат Мирзиёга хизмат қилаётган лаганбардорлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Бундайлар билан Ўзбекистоннинг яхши келажаги бўлмайди. Демак, аввал Шавкат Мирзиёдан, айни пайтда лаганбардорлардан қутилиш йўлидан кетиш лозим. Бундай ишларнии "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси каби мухолифатдаги ташкилатлар қила оладилар. Бундай ишлар халқ билан қилинади, демак, халқ мухолифатчиларни қўллаб-қувватлаши ШАРТ. Ана ўшанда ҳақиқий замонавий демократик давлатга айланамиз.


 


 


 


 


 


 


 


Расмда Севара Йўлдошевани кўрмоқдасиз.