20 January 2023
13:24 -
Ўзбекистонда дам олиш кунлари нисбатан совуқ ҳарорат сақланиб қолади
Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича об-ҳавони ҳали ҳам совуқ антициклон белгилайди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар қилмоқда.
Тўғри, ушбу кунларда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 20-21 январь кунлари энг чекка жанубда бироз қор ёғиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача бўлади, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даража совуққача атрофида бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.