Мен “Озодлик”да Шароф Убайдуллаев саксон ёшга тўлганини эшитдим, бир оғиз қутлаб қўяй дедим, ҳатто бир тўртлик битдим, қўнғироқ қилдим.
Кимлигимни айтишим билан “яхши шоирсан, нимага
анави бир - иккининг гапи билан иғво қилиб юрибсан”
деб Жаҳонгир Муҳаммаднинг онасини сўка бошлади.
Мен даҳшатга тушдим, сўзига яраша сўз айтдим.
У Ш.М.нинг оламшумил ишлари ҳақида гапириб,
Ш.М.нинг мени ўша ёқда ўлдириб юборишини айтди.
Мен Ш.М.нинг сотқинлигини гапирдим ва Каримовнинг энг катта хатоси
мен билан ўйнашгани бўлганини ва Шавкатга ҳам осон бўлмаслигини айтдим.
Барча сўкинишларига жавоб қайтардим…
Мен нега ҳатто ҳикмат билан битган мақолаларимда ҳам онда - сонда қўпол
сўзни англатувчи сўзларни ишлатаман, улар шуни тушунадилар…
Албатта, улардай очиқдан - очиқ Жаҳонгир Муҳаммаднинг онасини … дегандай эмас…
Бизга Мирзиёевчиларнинг ғарази мунчалик чексиз…
Биз эл - юрт дардидан бошқа нимани ёзаяпмиз?!…
Шароф Убайдуллаев, омон бўлинг, экканларинггизни ўрадиган кунларга етиб боринг,
яқин қолди…
2023 йил, 20 январь.