29 November 2022
16:50 - Россиянинг Бош Вазири Вячеслав Володин Ўзбекистонни АҚШ билан ҳамкорлик қилишнинг оқибатлари ҳақида гапирибди ва Шавкат Мирзиёни шу билан огоҳлантирибди
Россия Давлат Думаси раиси Тошкентда юқори мартабали шахслар билан учрашди ва бу ташрифи ҳақида баёнот эълон қилибди. Бошдан оёқ АҚШга қарши айбловлардан иборат баёнотдан кўринишича, Вячеслав Володин Ўзбекистонни “қўй терисига ёпиниб келадиган” Америкадан огоҳлантирган, Европадаги ҳолатдан сабоқ чиқаришга ундабди.

Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин Ўзбекистонга келиб, 28 ноябр куни президент Шавкат Мирзиё, Сенат раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик Палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашувлар ўтказибди.

Тошкентдаги идораларнинг расмий ахборотларида айтилишича, мазкур учрашувларда Ўзбекистон–Россия алоқаларининг ривожланиб бораётгани эътироф этилибди, ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ҳақида сўз борибди.

Россия делегацияси ташрифини 27 ноябр куниги Самарқандда бошлаган. Меҳмонларни кутиб олиш учун Самарқанд Халқаро Аэропортига Нурдинжон Исмоиловнинг шахсан ўзи чиққан. Делегация биринчи президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган, Боқий шаҳар мажмуасида бўлган. Тошкентда эса Ғалаба Боғи ва Амир Темур Музейига борибди.

28 ноябр куни Дума расмий сайтида Вячеслав Володиннинг Ўзбекистонга сафарига доир расмий баёноти эълон қилинибди. Баёнот АҚШга қарши айбловлардан иборат бўлибди.

Вячеслав Володиннинг фикрича, Ўзбекистон АҚШ билан ҳамкорликнинг “эҳтимолий оқибатларига баҳо бериш”да Европанинг Америка билан ҳамкорлиги “натижалари”дан сабоқ чиқариши керакмиш.

“Бу ердаги одамлар донишманд, ақлли – бу хат-хабарлар нимага олиб келишини тушунишади”, – дебди Шавкат Мирзиё АҚШ вакилларининг Марказий Осиёга тез-тез келиб туришига изоҳ берар экан.

Вячеслав Володин ўз сўзида айнан рус энергоресурслари “европаликлар фаровонлигининг асоси” бўлгани, АҚШ эса бу ресурсларнинг Европага етиб келишини тўхтатиб қўйишни истагани, бу орқали Америка Европага ўзининг қиммат ресурсларини сотишга эришганини иддао қилибди.

Шунақа гаплар, шунга баҳо берадиганлар борми, ҳурматли ўқувчиларимиз???