26 November 2022
13:11 - Амрилло Иноятов – вазир ўринбосари: Онкология комплексини қуриш ёпиқ қарор билан Mimar Group`га топширилган

Миллиардлаб сўмлик қурилишларни тендерсиз олиши ортидан “танилган” ва ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор кўрилган “Mimar Group” МЧЖ бирлашган онкология комплекси қурилишини ҳам қўлга киритган. Бу йирик давлат буюртмаси компанияга Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарори билан берилган. Бу комплексга Тошкентдаги учта онко-шифохона кўчиб ўтади, ҳозир улар жойлашган ерлар эса сотиб юборилади.

Пойтахтда бирйўла учта касалхона – Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий-амалий Тиббиёт Маркази ҳамда унинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти филиаллари бино-иншоотлари билан аукцион савдоларига чиқарилганига эътибор қаратганди. Мақола эълон қилингач, бу масала юзасидан пресс-тур ўтказилди.

Пресс-турда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов учта онкологик шифохонани ягона комплексга бирлаштириб, янги бино қуриш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарори асосида “Mimar Group” МЧЖга берилганини маълум қилди. Бу ҳақда ҳаммага бизнинг мухбир хабар берди.

Амрилло Иноятовга кўра, комплекс қурилиши учун 600 млрд сўм (тақрибан 53,3 млн доллар) ажратилган. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги комплексни замонавий технологиялар билан жиҳозлашга 80 млн доллар ажратилаётганини маълум қилганди. Вазирликка кўра, янги мажмуа 2023 йил май ойида ишга туширилади.

Mimar Group сўнгги вақтларда қурилиш ва таъмирлаш бўйича Тошкентда кўплаб давлат буюртмаларини қўлга киритиб келмоқда.

Шу йил бошида – мазур сайт мазкур компания раҳбари бўлган Дилмурод Ғойипов Speedway Line номли бошқа бир компаниянинг эгаларидан бири экани, бу фирманинг юридик манзили ва телефон рақами Artel компаниясиники билан бир хил, электрон почтаси эса Artel компаниясининг расмий сайти – artelgroup.org доменида жойлашгани ҳақида ёзганди.

2019 йилдаги маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эгалик қилган Dream Production компаниясини Дилмурод Ғойипов бошқарган.

Давлат реестрида бугун, 25 ноябр ҳолатига Mimar Group'нинг раҳбари сифатида Давронов Ферузбек Ғуломжонович, таъсисчилари сифатида Ғаниев Алишер Абдубаситович (57,9%) ва Яминов Козимбек Ўткирович (42,1%) кўрсатилган.