Пиротехника воситалари Бухоро шаҳридаги ов қуролларини сотиш учун мўлжалланган савдо дўконидан юк машинасига ортиб олиб чиқилган воқеа ҳақида. Мана шу воқеага ишонадиганлар борми?
Мана ўша воқеа!!!
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс юк автотранспорт воситасига ортилган пиротехника воситаларини 83 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 50 минг АҚШ долларини қабул қилиб олаётган вақтида қўлга олинган. Пиротехника воситалари 19 турдаги 7 016 дона салютдан иборат эканлиги ҳамда у шаҳардаги ов қуролларини сотиш учун мўлжалланган савдо дўконидан юк автотранспорт воситасига ортилганлиги аниқланган.
“Мазкур салютлар хавфлиликнинг II классига тегишли бўлиб, 2021 йилнинг 2 декабридан эътиборан жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, реализация қилиниши ва фойдаланилиши тақиқланади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ушбу ҳолатда олиб қўйилган пиротехника воситаларининг умумий қиймати 1 млрд сўмни ташкил қилмоқда”, дейилибди Қўмирта хабарида.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқдамиш ва ҳоказолар.
Қани, айтингчи, борми шундай гаплар! Қани айтингчи, борми шундай гаплар?