Дунёдаги энг инклюзив шаҳар Нидерландиядаги Амстердам экани маълум бўлди. Қолган, 10 шаҳарда ҳам хабарлар айнан шундай.
CEO Valuable 500 компанияси томонидан Буюк Британия, АҚШ, Австралия, Хитой ва Японияда ногиронлиги бўлган 5 минг шахс ўртасида ўтказилган тадқиқот якунига кўра, ногиронлиги бўлган сайёҳлар эҳтиёжи учун энг қулай 10 та шаҳар аниқланди.
Бунда қулай транспорт алоқалари, зарур белгилар мавжудлиги, яшаш жойларининг туристик объектларга яқин жойлашиши, шунингдек, ногиронларга эътиборли бўлиш каби мезонлар инобатга олинди.
Ногиронлиги бор сайёҳлар учун энг қулай 10 та шаҳар:
1. Амстердам (Нидерландия)
2. Лас-Вегас (АҚШ)
3. Нью-Йорк (АҚШ)
4. Орландо (АҚШ)
5. Париж (Франция)
6. Шанхай (Хитой)
7. Лондон (Буюк Британия)
8. Сингапур
9. Сидней (Австралия)
10. Токио (Япония)
Шу билан бирга, рейтинг тузувчилари туризм учун масъул идораларнинг ногирон саёҳатчилар учун шаҳарлардан фойдаланиш имкониятини яхшилаш бўйича ишларни давом эттиришга чақирди.
Ҳисоботда айтилишича, “ногиронлиги бўлган одамларнинг фойдаланиш имкониятини таъминлаш механизмлари саёҳат ва сайёҳлик саноати учун чегараланган бўлиб қолмоқда, шунинг учун биз ушбу тадқиқотда ногиронлар учун саёҳатнинг барча жиҳатларини ўрганамиз”, дейилади ҳисоботда.