30 September 2022
11:31 -
Алла Пугачёва яна Россияни тарк этмагани маълум бўлибди
Алла Пугачёва фарзандлари билан Россияни тарк этди, деб хабар бермоқда “Пятый канал” ва “Известия”.
Россиялик хонанда Алла Пугачёва фарзандлари билан Россияни тарк этди. Бу ҳақда 29 сентябр, пайшанба куни “Пятый канал” ва “Известия” ўз манбаларига таяниб хабар берди. «Пятый канал» хабарига кўра, хонандани Внуково аэропортида кўришган, у Исроилга учиб кетган. Айтишларича, у қайтиш чиптасисиз кетган.
Бу Алла Пугачёванинг Россиядан Украинага тўлиқ миқёсли босқин бошланганидан бери иккинчи марта чиқиб кетиши. Уруш бошида ҳам у Исроилга жўнаб кетганди, аммо кейинроқ Москвага қайтди. Сентябрь ойида қўшиқчи Instagram'да Россия Адлия Вазирлигига мурожаатини эълон қилди, унда у турмуш ўртоғи Максим Галкин каби ўзининг ҳам «хорижий агент» сифатида тан олинишини сўради.
“Сиздан мени севимли мамлакатимнинг хорижий агентлари сафига қўшишингизни сўрайман, чунки мен турмуш ўртоғим, ҳалол, одобли ва самимий инсон, Россиянинг ҳақиқий ватанпарвари билан бирдамман. У юртимизни четга сурувчи ва фуқароларимиз ҳаётини оғирлаштирадиган хаёлий мақсадлар учун йигитларимизнинг ўлимига чек қўйиш тарафдори”, - деб ёзибди Алла Пугачёва ўзининг Instagram саҳифасида.
16 сентябрь куни Россия Адлия Вазирлиги Максим Галкинни “хорижий агент” вазифасини бажарувчи шахслар рўйхатига киритганди. Вазирликнинг таъкидлашича, артист сиёсий фаолият билан шуғулланади ва хорижий манба - Украинадан ёрдам олади.
Бунга жавобан Максим Галкин, у сиёсий фаолият билан шуғулланмагани ва Украинадан пул олмагани, ўйлаб топилган баҳона билан “хорижий агент” сифатида тан олинганини айтди. “Мен ўз фикрларимни сотмайман ва бировнинг фикрини сотиб олмайман. Мен ўз виждонимни сотмайман”, деб таъкидлабди у.