29 September 2022
18:24 - Юсуф Жума: УЛУҒ ТАНГРИГА БИТИКЛАР. Биринчи битик.

Она Туркистонга - Марказий Осиёга ўрису Хитой оқимни –
эски ёғий оқимини тўхтатиш шарт!
Она Туркистондан ўрису Хитойга ер ости ва ер усти
бойликларининг оқимини тўхтатиш шарт!!!

Улуғ Тангрим!!!
Қарғишга лойиқ элимга қарғишинг ёғди -
оқ - қорани фарқламайди - дўстига ёв, ёвига қул.
Айтишга яроқсиз гапларни гапиради.
Эшитишга яроқсиз гапларни эшитади.
На ўзининг дардини, на юртининг дардини билади.
Ақлдан озган ўз дардини билармиди?!
Ё калла бермагансан, ё калласи қандайдир иркит
тубсиз жарларда қолиб кетган…
Бир умр уриндим - бир иш чиқмади.
Гапни бир оз уқадиган беш - ўни бор эди, улар ҳам қўрқоқ ва
ялоқхўрлигидан бутун бўлмай, чала - ярим
ўтиб кетдилар - гуноҳларини кечир!
Мана энди улар ҳам армон…

Зиндонларда ётганимни айтмайман,
Тангрим, мен ўзимга ёвузлик этдим.
Ўлимларни тортганимни айтмайман,
Тангрим, мен ўзимга ёвузлик этдим.

Ҳақни айтдим - нодон элга - бу даҳшат,
Фарёд этдим - юмрон элга - бу даҳшат,
Наъра тортдим - қуён элга - бу даҳшат,
Тангрим, мен ўзимга ёвузлик этдим.

Очун ёвузлигин йиғсанг ҳам ҳатто,
Ёвузлигимчалик чиқмайди асло,
Бир умр ҳар куни кўрганман раво,
Тангрим, мен ўзимга ёвузлик этдим.

Сен чормих эттирдинг - тоза Исони,
Кўтариб тузатдинг - чексиз хатони.
Кўтара олмасман - ёқдим фидони,
Тангрим, мен ўзимга ёвузлик этдим.

Қулу чўрилар галасию қулу чўридан тарқаган галабоши қолди – Улуғ Туркистонда.
Бу иркит тўдага мен ҳам қўл силтасам бўларди - ўртада улуғлар
хокидан тикланган улуғ юрт бор.

Сен жасур элларни яхши кўрасан!
Олти ой ичида - ярим йилда Украиналиклар
очуннинг энг шондор элига - донгдор
Украинанинг байроғи дунёнинг байроғига айланди!!!
Жаҳоннинг байроғи йўқ эди, эрку жасорат тимсолига
айланган элнинг байроғи шу шарафли бўшлиқни
тўла - тўкис ҳақли тўлдирди.
Бу энг бурун сенинг улуғ ишингдир!
Матонатли украиналиклар боис -
Ўрислар Украинадан қочгандек, ўз юрти Россиядан ҳам қоча бошладилар.
Бу лаънати гала ожиз элни хўрлайди, зўрлайди.
Зўр кўрса, хотин қизини ёвга ташлаб қочади.
Улуғ соҳибқирон очунчи бобом Амир Темур Масковга
кирганда шундай қочган.
Айримлар ўрислар Темур туфайли унган деб улуғ бобомга
маломат тошларини отадилар -
ҳатто хотинларини биров билан ушласалар ҳам
Темур боис дейдилар.
Улуғ жаҳонгир ўрисларни ундирмади, синдирди,
сен сотқинларнинг боболаринг хиёнат этмасалар,
Темурбек умрини ўғирламасалар ўрисдан эмас, Хитойдан ҳам нишон қолмасди…

Алқисса, бугун қочаётган ўрислар М.О.га ёприлмоқдалар,
бир томондан иркит хитойликлар
бир қоп қоғоз пул билан ёприлмоқдалар…
Бу оқимлар эртага М.О. бизники деб туриб оладилар.
Ўрису Хитой, пирсиёну този баридан она Туркистонни тозалаш шарт!
Бу дардни кимга айтай - элим эсдан озган бўлса…
Шу боис битикларни сенга бита бошладим…
Сотқинлару ёғийни қириб ташла!
Ҳеч ким қолмайдику, дема -
Сен билан мен бормизку?!!!…
Оз сонли эрлар борку…
Омин!!!

Тождор доно билан кезарди кентни,
Бир кўшкда ишларди бир гала бола.
Шу уй томон бурди улуғлар отни,
Ёзнинг чилласида - кунўрта палла.

Султон оқилга дер: - билингчи, кимлар?
Ҳар бир ўсмир билан сўйлашди билга.
Билдики - барчаси шўрлик етимлар,
Лойсувоқ этарлар - қора лой қўлда.

Кимсан,қайси кентдан, кимнинг боласи?
Барчамиз ўсганмиз етимхонада.
Билмасмиз қайданмиз, қай жон пораси,
Қачон айрилганмиз ота - онадан…

Етилсанг, ким бўлиш тилагидасан,
Бўлсин дастурхоним тўкиндан - тўкин.
Шу армон ҳар бирин қон юрагида,
Аллақачон тушган юзига ажин.

Фақат бир ўспирин ўйчан бир четда,
Оқилнинг кўзини тортди ўзига.
Сен ким бўлмоқчисан?
Энг бурун юртга,
Сўнг хоқон бўламан - ернинг юзига!!!

Сенга ким ўргатди бундоқ орзуни?
Имкон йўқ,ҳеч кимдан олмадим сабоқ.
Қоним жўши берди бундоқ туйғуни,
Бу жўш Тангридандир!
Йўлинг бўлсин оқ!!!

Доно тождорга дер - етим болалар,
Билиб бўлмас - қайси қай юртдан, лекин
Турли эллардандир - турли чеҳралар,
Қуллик орзусида - яшай дер тўкин.

Фақат бири борки - ўғиздир - туркдир,
Гарчи қул ўспирин - тилайди очун.
Ҳеч ким ўқитмаган - қони буюкдир!
Кўзининг қошида бир идиш муз - кун.

Чорлатди ёнига болани султон,
Тахтни мендан тортиб оласан наҳот?!
Наҳот керак эмас сенга ширин жон?!
Улуғ тилагимдан арзондир ҳаёт!

Мардона экансан! Менга бўл ўғил,
Гарчи ўғилларим ўндан ортиқдир.
Барчаси эмасдир бир сенча дадил,
Ўтсам тожу тахтим сенга тортиқдир!

Чинакам султонга чинакам ўғил -
Элнинг энг оқили, энг мардонаси!
Шунда юрт чиндан юрт, эл чинакам эл,
Ҳикмат бу - мардона сўзнинг онаси!

2022 йил, 28 сентябрь.

Давоми бор…