20 September 2022
16:24 - Юсуф Жума: Кимлигимни биладиган - бири ЎЗИ, бири ўзим…

ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ

Самарқандда юз берган фожеа тўғрисида.

Марказий Осиёнинг энг ашаддий дўстлари -
Хитой, Россия етакчилигидаги Ш.Ҳ.Т. Туркистон
душманлари йиғилдилар.

Улар М.О.нинг олтин конларига дўстдирлар,
уран, газ конларига дўстдирлар,
минг турли қимматбаҳо металларга,
ҳатто оҳак, кўмиригача дўстдирлар,
пахта, ипагига дўстдирлар,
поёнсиз ерларига дўстдирлар…

Вале турк элларига ашаддий ёвдирлар.
Азалий ёвларимиз…

Улар сариқ чақага қиммат бир қоп қоғозга
тоғ - тоғ олтин конларини сотқин Ш.М билан
шартнома этдилар …қопдаги қоғозлар ҳам
турли йўллар билан ёвлар чўнтагига қайтади.
Лаънати Путин фақат геалогия бўйича шартнома
этди - янги конлар очилади, юз фоиз ўрис сотади.
Лаънати Си ҳам… энг даҳшатлиси қоғоз билан
М.О.ни Уйғуристонга айлантирмоқда…
М.О.нинг хунаса “Президентлари" - Путин
тайинлаган даюслар, номуссиз онгсизлар -
ҳатто кўрсичқон ҳам ўз инини ётдан қизғанади,
булар қизғанмайдилар…

На тушунадиган бор, на қарши турадиган бор…
Биронта номуссиз Ш.М.дан талаб этмайди -
тузган шартномаларингни эълон эт деб…
Тангри қарғишига қолган лаънат гала…
Четдагилари ҳам - мухолифат доҳийлари ҳам
демократия ҳақида валдирашдан бошқани билмайдилар….
Мен ўн йиллаб ёздим - ҳозир иркитШ.Мва
қудалари бошқараётган идоралар “Ҳаракат”ни
ўқиётганларни таъқиб этмоқдалар, яқинда
ўқувчилардан бирининг ёзишича - ёқтириш
белгисини қуйгани учун сиқувга олинган, ҳатто
Каримов ҳам бу даражага бормаган…

Ш.М.нинг миллатдошлари бошқарадиган
“Озодлик” ва ВВС нинг ўзбек бўлимлари ҳам жим…
Сохта мустақилликнинг 31 йилида “Гўзал Туркистон”
куйланибди - шуни дув - дув гап этиб, юрибди бу икки радиодагилар…
Бирон олтин кони бўйича суруштурув ўтказмайдилар…
элга ҳақиқатни етказмайдилар...
Яқинда ”Озодлик”да Украинада томонда жанг
этаётган бир йигитнинг Марғилонда газ
йўқлиги ҳақидаги сўзини эшитдим, газни
экспорт қилаяпти, ўзбекка бермай деяпти -
ҳатто шу йигит ҳам билмас экан - ўзбек газини
Ўзбекистон эмас, талончи Путин сотаётганинини…
Ўзбекистон сотса - ўзбек мардикор бўлармиди…

Нима учун ўзбек мардикор деб - куйинади Фарруҳ.
Кўраяптики, Украиналиклар юрт учун қандай жон тикаяптилар.
Бу ўзбек деган даюс гала юртини юртини
бир пирсиёнга топшириб, душмани ўриснинг
тезагини тозалаб юргач, чўри бўладида, фоҳиша бўладида…
Ким қизиқади - Баҳром Ҳамроев тақдири билан…
Ҳеч ким…

Украинада ўрисларга қарши курашаётган
жасур йигитларга Тангрининг олқиши бўлсин -
улар она юртлари учун ҳам, озод дунё учун ҳам курашаяптилар…
жасур Украиналиклардай…


Чинакам ҳақиқатлар - ёзилмаган ҳақиқатлардир -
ўзбекда уқадиган йўқ…
Шайбонийнинг Туркистонга келган кунига
Тангрининг қарғиши ёғилсин!!!
У ёқда поёнсиз ерлар ўрисларга қолди…
Бу ёқда тилло ерлар даюсларга қолди…

2022 йил,16 сентябрь.

Мен қақнус - қақнусзода,
Кечиб тоғдек чўғларни,
Эргаштирмоқчи бўлдим -
Зоти паст товуқларни.
Кўринглар деб кўкларни,
Кўклардан кенг эркларни!

Нетай, юртдошим шулар,
Ўгит бердим зоғларга.
Тезакка интилдилар,
Чорласамда боғларга!

Зоти паст кўр қушларнинг
Галасига бердим дарс.
Кунни кўтариб учинг -
Байроғимиз муқаддас!

Кураш - оташ, оташда
Яшовчилар - қақнуслар -
Олишганлар - азизлар,
Қолганлар - зоти пастлар.

Менга юртдош дегулик
Юртдош бермади очун.
Водариғ, гўнгқуртларни
Этмоқчи бўлдим лочин.

Эсиз умрим, эрлар ҳам
Хатосин кеч уқаркан.
Барча тенг деган гапни
Зоти пастлар чиқарган.

2022 йил, 16 сентябрь.

Йўлдан тангга топди тентак,
Дер - Очунда мендан бой йўқ!
Этганман бир умр тилак -
От сотиб оламан - Ғиркўк.

Қолганига қураман кўшк,
Унга суянсин - ҳорса кўк!
Кўшкдан ортганига ҳақдан
Учмоқ сотиб оламан - мулк!!!

Кезади от бозорини,
Излайди Бойчиборини.
Ана тулпорлар тулпори -
Гўёки норларнинг нори!

От эгасига дер - мана
Дунё хазинаси - тангга!
Ҳаққингни ол, Тангридан қўрқ,
Қайтимин бер, қураман кўшк!
Ортганига БируБордан
Учмоқ сотиб оламан, уқ!

От эгаси дейди ҳайрон -
Бермас бунга бир қоп сомон?!
Тентак-чи, дер - қани қайтим?!
Отфуруш дер - қайтар отни!…

Алқисса,бу очун шундай,
Барча тентак - аён кундай:
Ҳар ким дер - мендан оқил йўқ,
Мендан бошқада ақл йўқ!

Эси оздан оздир, бироқ
Ҳаммага бермоқчи сабоқ.
Эвазига БируБордан
Талаб этар - тўққиз учмоқ…

12 сентябрь, 2022 йил.

Барча сенга ҳасад этиши учун
Улуғ бўлишинг шарт эмасдир зинҳор.
Бас - ярим нонингни қилолсанг бутун,
Бас - эски этикни бўясанг бир бор.

Кўпчилик бошида кўролмаслик жам,
Эр уларни осон овлашни билар:
Зўрман деб тураман, зўр бўлмасам ҳам -
Бу қурол, ёв,ёр шу қуролдан ўлар.

2022 йил, 14 сентябрь.

Қанчалик қудратли бўлмасин давлат,
Ҳар бир ҳақиқатдан қўрқади фақат.
Ҳикмат - йўл кўрсатар - Тангрининг кўзи,
Ҳақиқатда Тангри кучи бор - беҳад!

2022 йил, 11 сентябрь.

Мени ҳангратмагин, ўзинг ҳам ҳурма,
Лек Тангри сўз берса - сўйла, жим турма.
Ҳикматдан бошқаси - ҳанграш ва ҳуриш,
Ҳикмат бермадими - бас - тилга кирма.

2022 йил, 16 сентябрь.

Барчани ёв санаган - сергак киши,
Барчани дўст санаган - тентак киши.
Сув буғланмас, ёр булғанмас, - демагин,
Ёпиқ идиш - очиқкўз эркак киши.

2022 йил, 11 сентябрь.

Соғлиқ ҳам сулувдай, зинҳор
Мудроқ бўлма, бўлгин ҳушёр:
Бири билан кетади жон,
Бири билан кетади ор.

2022 йил, 15 сентябрь.

Мени ёлғиз деманг зинҳор,
Ёруғ кўнглим, ёруғ юзим.
Икковлонмиз - дўст БируБор,
Бири Ўзи, бири ўзим!

Ердагилар дардни уқмас,
Дард уқмасдан чин дўст чиқмас,
Сўзимга нописанд боқмас -
Бир Ўзи, бири ўзим.

Ишларида Биттадирмиз,
Жўшларида Биттадирмиз,
Эшларида Биттадирмиз -
Бир Ўзи, бири ўзим!

Бутун - Бир Ўзи бекамдир,
Дўстлари Ўзида жамдир,
Барчаси менга ҳамдамдир -
Бири Ўзи, бири ўзим!


Ёвим бўлса - икки очун,
Енгармиз Чин, Чин - чиппа Чин,
Энг кучли, энг донгли қўшин -
Бири Ўзи, бири ўзим!

Мени кўзга иладиган,
Мангу азиз қиладиган,
Кимлигимни биладиган,
Бири Ўзи, бири ўзим!

2022 йил, 13 сентябрь.