20 September 2022
10:45 - Ўзбекистон 33 млн долларга тенг қовун ва тарвуз экспорт қилгани эълон қилинибди

Ўзбекистон 2022 йил январь-август ойларида хорижга қиймати 33,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 119,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилибди.

Давлат Статистика Қўмитаси маълумотларига кўра, қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йил мос даврига нисбатан солиштирилганда 50,1 минг тонна (71,8 фоиз)га кўпайган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 8 ойида энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилинган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қиляпти – 53,6 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

- Россия – 26,9 минг тонна;
- Қирғизистон – 19,9 минг тонна;
- Тожикистон – 12,2 минг тонна;
- Латвия – 2,4 минг тонна;
- Беларус – 2,3 минг тонна.

Ўзбекистон 2022 йил январь-август ойларида хорижга қиймати 33,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 119,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилибди.