19 September 2022
15:09 - Нурсултон Назарбоев ўз номи Қозоғистон пойтахти ўзгарганига қандай муносабат билдиргани маълум қилинди

Қозоғистон Халқ Партияси Раиси, биринчи президент собиқ маслаҳатчиси Ермухамет Ертисбоев мамлакат собиқ президенти Нурсултон Назарбоев пойтахт номи ўзгартирилишига қандай муносабатда бўлганини айтиб берибди.

Унинг таъкидлашича, Нурсултон Назарбоев Остона номининг қайтарилишига «мутлақо қарши эмас», деб хабар бермоқда Knews.

«У пойтахтимиз асосчиси сифатида Остона номини берган. Бу унинг ташаббуси эди ва у узоқ вақт давомида пойтахт номини ўзгартиришга қарши эди. Ўйлайманки, шундай қарор аввалдан маълум эди», - деди Ермухамет Ертисбоев ўзининг YouTube’даги Ертисбоев Live каналида.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев конституцияга Остона шаҳрининг собиқ номи республика пойтахтига қайтарилган тузатишларни имзолаган эди. Кейин давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур-Султон шаҳрини – Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳри деб қайта номлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Дастлаб 1830 йилда казаклар посёлкаси сифатида ташкил этилган шаҳар Акмолинск деб аталган. 1961 йилда у Целиноград деб ўзгартирилди. 1992-1998 йилларда шаҳар Ақмола деб аталган. 1997 йил декабрда Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан Қозоғистон пойтахти Олмаотадан Ақмолага кўчирилди, 1998 йилнинг май ойида эса Остона деб ўзгартирилди.

Нур-Султонга пойтахт номи президент Тўқаев ташаббуси билан 2019 йил март ойида биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига ўзгартирилди. 2022 йил сентябр ойи бошида «Жана Қозоғистон» («Янги Қозоғистон») депутатлар гуруҳи Остонанинг собиқ номини республика пойтахтига қайтариш ташаббуси билан чиқди.

Ва айнан шундай бўлгани қеча Нур-Султонга қайтадан берилгани эълон қилинганди. Ва айнан шундай бўлгани кеча кечқурун эълон қилинибди.