10 September 2022
14:11 - Ҳазрати Олиялари Қиролича Иккинчи - Елизавета ўлимининг қайғуси

Дунёни яхши томонга кескин ўзгартирган улуғ инсон ўлими - мени ва бола –
Чақамни чуқур қайғуга чўктирди.

Энг аввало Улуғ Тангрининг сояси. Кейин Қиролича Ҳазрати Олиялари қудратининг сояси мени ва ўғилларимни ўлимдан ва тутқунликдан қутқардилар.
Буюк Британиянинг буюк фарзандлари бўлмаганида бизни сўқир, иркит Каримову Мирзиёевлар ўлдириб юборардилар.

Шахсан Мирзиёев Бухорадаги Отбозор турмасига бир - неча карра қўнғироқ қилиб, у ердаги пирсиёнларга мени ўлдиришни буюрган…

Мени озод этган улуғ инсонга миннатдорчилик билдирсам, йўқ мен эмас, хотининг ва ўғлинг
қутқарди - деди, қўли кўкрагида.
Гўё у мени эмас, мен уни ўлимдан қутқарганимдай…
Барчаси улуғ Қироличадай камтар - камсуқимдирлар…
Бурун 2001 йилда ҳам шу улуғлар мени КГБнинг ўлим ертўласидан қутқариб олгандилар…
Шулар қутқардилар Васлав Хавилларни, шулар қутқардилар Робия Қодирларни,
шулар борки иркит Путин А.Навалнийни ўлдира олмаяпти,
шулар борки, В.Зелинский тирик, шулар борки мен АҚШда тирикман, Мирзиёевларнинг
қўли узун, шулар бўлмаса - Америка ҳам ёвузлар учун Ўзбекистонга айланади…

Нечун Хонконгликлар Қироличани улуғлаб, қўшиқ куйладилар?!
Нечун иркит Сини эмас, қон жиҳатдан Сига яқинларку?!
Кўзи очиқ инсонлар ёвузликка эмас, эзгуликка интиладилар - улуғ Қиролича
улуғ эзгуликлари билан эзгулик тимсолига айланди.

Кўпчилик М.Горбочев СССРни сақлай олмагани учун СССР йўқолди - дегандай,
Буюк Британия мустамлакаларини сақлаб қололмагани учун мустамлакалари
Тарқаб кетди - дейдилар.

Буюк Британия кучини билмаганларнинг нодонларча ўйларидан бу хулоса…
Қиролича ҳазрати олиялари шундай бир оқилона
сиёсат юритдиларки, озодлик берган эллари
Британиядан йироқлашишни истамайдилар.
Нечун Украина Ғарбга интилди - ахир ўрислар ҳам географик жиҳатдан,ҳам тил томондан,
ҳам қон томондан яқинку?!
Жавоби - Хонконг тўғрисида юқорида ёзганимдир…

Марказий Осиёнинг сотқин емхўр,ўғри, нодон Президентлари - Си билан Путин
этаги остида сажда этганларича, М.О.бирлаштириб, Буюк Британиядек
давлат қуришга интилсинлар!
Қиролича Ҳазрати Олияларидан ўргансинлар!!!

Буюк Британиянинг улуғ фарзандларини буюк Тангри икки дунёда ҳам олқишларида ардоқласин!!!
Тангрининг эзгулик йўли, озодлик йўлиёруғ очунни қамрасин!!!

2022 йил. 8 сентябрь.