09 September 2022
20:31 - Владимир Норов вазир лавозимига тасдиқлангани, Сардор Умрзоқов ўзбек дипломатияси олдидаги вазифаларни санагани ҳақида
Владимир Норов Ташқи Ишлар Вазири лавозимига тасдиқланиши муносабати билан вазирликда Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтибди. Йиғилишда ўзбек дипломатияси олдида турган асосий муаммолар Президент Шавкат Мирзиёни ташвишга солаётгани таъкидланибди.

Президент фармонига биноан, Владимир Норов Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири лавозимига тасдиқланибди.

У бугун, яъни 9 сентябр куни Ташқи Ишлар Вазирлигида Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов вазирини жамоага таништирибди.

Сардор Умрзоқовнинг сўзларига кўра, Владимир Норовнинг мазкур лавозимга тайинланишида унинг узоқ йиллик тажрибаси инобатга олинганмиш.

Йиғилишда айрим танқидий масалалар ҳам кўриб чиқилган. Жумладан, Сардор Умрзоқов ўзбек дипломатияси олдида турган асосий муаммолар Президент Шавкат Мирзиёни ташвишга солаётгани таъкидланибди.

Ташқи хавф-хатарларни олдиндан аниқлаш, уларга қарши муносиб дипломатик чоралар кўриш лозимлиги, хорижий ҳамкор давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш ҳамда хориждаги ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – ўзбек дипломатиясининг энг асосий вазифалари экани қайд этилибди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган энг катта халқаро тадбирлар – сентябрь ойидаги ШҲТ саммити, ноябрь ойидаги Туркий Давлатлар Ташкилоти Саммитларининг юқори даражада ўтказиш бўйича ҳам тегишли кўрсатмалар берилибди.