07 September 2022
13:38 -
Ўзбекистонликлар ҳамон “мобил қуллик”да. Ваъда қачон бажарилади, ваъда қачон бажарилади, жаноб президент?
Ўзбекистонликларга ўз телефон рақамларини ўзгартирмаган ҳолда уяли алоқа компаниясини ўзгартириш имконияти берилиши ҳақида илк марта ваъда берилганига ҳам 5 йил бўлмоқда. Икки йил олдин бу борада ҳатто норматив ҳужжат ҳам қабул қилинган ва у чанг босиб ётганмиш. Ваъдабоз АКТ вазирлиги қимирлаши учун Президент ё администрациядан дакки эшитиши шартми?
2017 йилда “Ўзбектелеком” АК собиқ бош директори Шуҳрат Қодиров Ўзбекистонда “мобил қуллик” деб аталувчи ҳолат ўша йил охиригача бекор қилиниши мумкинлигини айтган эди.
“Мобил қуллик”нинг бекор қилиниши – Ўзбекистоннинг исталган уяли алоқа компанияси абоненти ўзининг телефон рақамини сақлаб қолган ҳолда бошқа компанияни ўзгартириши мумкин бўлишини англатади.
Ўша пайтда Шуҳрат Қодиров охирги 3-4 ой давомида бу мавзунинг “Ўзбектелеком” ва асосий мобил компаниялар даражасида муҳокама қилиниши фаоллашганини маълум қилганди.
Яна йилларга чўзилган тартиб бўладими?
Шундан кейин, президентнинг 2018 йил 14 майдаги қарори 5-бандида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 2018 йил якунига қадар мобил алоқа тармоғи абоненти бошқа мобил алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилган эди.
Бу топшириқ 2018 йил якунида эмас, орадан салкам 2 йил ўтиб бажарилди. Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июн куни рўйхатга олинган ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 октябрдан эътиборан, масалан UzMobile абоненти телефон рақамини ўзгаришларсиз айнан шу кўринишда (коди билан бирга) Beeline абоненти сифатида расмийлаштириши мумкин бўлди.
2020 йилда 1 октябрдан бошлаб абонентлар бошқа уяли алоқа компаниясини танлаганда ҳам телефон рақамини сақлаб қолиши мумкин бўлиши ҳақида хабарлар тарқалгач, Kun.uz бу масалада АКТ вазирининг матбуот котиби Шерзод Аҳмадов билан боғланганди.
Аҳмадов ўша пайтда 1 октябрдан мобил телефон рақамини сақлаган бошқа компанияга ўтиш мумкинлиги ҳақиқатдан йироқ эканини айтган, лекин бундай имконият “яқин келажакда пайдо бўлиши кутилаётгани”ни билдирганди.
“Ижтимоий тармоқларда бу каби гап-сўзларнинг тарқалишига Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгани, ҳужжатга кўра, мобил алоқа оператори ўзгарганда рақамлари ўзгармай қолиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган. Мазкур норматив ҳужжат 31 июл куни қабул қилинган бўлса-да, 1 октябрдан кучга кириши белгиланган. Яъни ҳужжат кучга кирди деганда, унда келтирилган хизматлар ҳам ўша заҳоти кучга кириши кўрсатилмаган”, – деганди у.
АКТВ сўзчиси 2020–2021-йилларда мобил алоқа операторлари томонидан зарур инфратузилма тайёрлангач, вазирлик ички ҳужжатлари билан тасдиқланган режага кўра, 2021 йил охиригача мазкур тизимни амалиётга тўлиқ жорий этиш режалаштирилганини қўшимча қилганди.
У ҳатто бу ишлар режадан олдин ҳам бажарилиши мумкинлигини айтганди.
Норматив ҳужжат тасдиқланиб, АКТ вазирлиги томонидан ишлар “режадан олдин бажарилиши” ҳақида ваъдалар берилганидан кейин ҳам 2 йил ўтди. Амалиётда бирорта мобил алоқа операторлари ўз абонентларига бу хизматни таклиф қилганича йўқ.
Бу табиий ҳол, чунки бизнеснинг энг оддий қоидаларига кўра ҳам компания бу таклиф билан чиқиб, ўзининг мижозларини осонгина бошқа компанияларга ўтиб кетишига йўл қўймайди.
Эътиборга олиш керакки, бу тартиб ихтиёрий эмас, балки мажбурий характерга эга. Шу боисдан ҳам у сўзсиз бажарилиши керак.
Мобил алоқа компаниялари буни ўзларича исташмаса, ҳужжатни қабул қилган вазирлик бунга уларни мажбур қилиши керак. Аммо бу тартиб жорий этилишидан вазирлик манфаатдор эмасдек кўринади чоғи, кучга кирганига қарийб 2 йил бўлаётган бўлса-да, амалда ҳамон ишламай ётибди.
Энди саволлар туғилади: ўзи бу ҳужжат нима учун қабул қилинганди?
Шунчаки “хўжакўрсин”га, қоғозда борми, бор қабилида иш тутишдан кимга қандай наф? Наҳотки буни амалда жорий этиб бўлмаса?
Шунчалар қийин жараён бўлса, одамлар қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириш керак керак эди?
Тартибнинг президент белгилаган муддатдан қарийб 2 йил кечикиб тасдиқлангани ўз йўлига, аммо унинг амалда ишламаслиги (ишлатилмаслиги) яхши иш эмас, албатта.
Мобил қуллик ўзи нима дея тасаввур қила олмаётган ўқувчига буни биргина мисол билан тушунтирамиз. Журналист ва блогер Элмурод Эрматов ёзмоқда:
“Нонингни ҳалолла ... (нуқталар ўрнида алоқа компанияси номи – таҳр.)!
Интернет ҳам, алоқа ҳам ноль. “Рақамимизни ҳамма билгани учун чиқиб кета олмаймиз”, дейди ҳамма. Ҳозир ҳам бировга улана олмай гўлайиб ўтирибман. ... дан норози бўлмаган клиент борми?”
Агар бу тартиб амалда ишласа, абонент (симкарта эгаси) биргина кодни юбориш билан сифатсиз алоқа хизматларидан воз кечиб, сифатлироқ хизмат кўрсатадиган бошқа компания мижозига айланиши мумкин.
Бу каби “тарк этиш”ларни кўраётган мобил алоқа компаниялари ҳам ўз мижозларини сақлаб қолиш учун фаол рақобатга киришади ва энг аввало сифатни таъминлаш устида доим бош қотиради.