08 September 2022
14:08 - Марказий Банк: Августда йиллик инфляция даражаси 12,3 фоизни ташкил этди
Истеъмол бозорларида талаб ва таклифга таъсир этувчи ички ва ташқи иқтисодий омиллар таъсири остида нархларга босимнинг кучайиши сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий Банки матбуот хизмати хабар берди.

Марказий Банк маълумотига кўра, август ойида йиллик инфляция даражаси 12,3 фоизни ташкил қилган. Йиллик инфляция таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16,3 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар нархи мос равишда 10,9 фоизга ва 7,1 фоизга ошди.

Август ойи натижаларига кўра, аҳолининг инфляция кутилмалари кейинги 12 ойда 15,3 фоизга, тадбиркорларники 14,1 фоизгача камайган, бироқ жорий инфляция даражасидан юқорилигича қолмоқда.

Шунингдек, жорий йилда шаклланган базавий инфляциянинг ўсиш тенденцияси иқтисодиётда инфляцион хатарлари сақланиб қолаётганидан далолат беради.

Йиллик базавий инфляция август ойида 12,4 фоизни ташкил этди ва унинг асосий инфляцияга қўшган ҳиссаси 9,4 фоиз пунктига кўтарилди.

Мана шунақа гаплар ва баҳслар. Кўрамиз, буёғи қанақа бўлади???