28 August 2022
16:47 - Кеча IT-паркда илк осмонўпар бинолар фойдаланишга топширилгани ҳақида
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилаётган IT-паркда дастлабки 20, 22 ва 25 қаватли бинолар фойдаланишга топширилгани кеча эълон қилинган эди. Уларда “Алоқабанк” ва “Ўзбектелеком” жойлашган. Келгусида бу ерга АКТ вазирлиги ва саноат корхоналари кўчирилади. Президент осмонўпар бинолардан бирининг томига кўтарилгани ҳам кўрсатилди.

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида барпо этилаётган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида (IT-Парк) дастлабки 20, 22 ва 25 қаватли бинолар ҳамда анжуманлар зали фойдаланишга топширилди. Шанба куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё улар билан танишди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Давлат раҳбари мазкур мажмуа қурилишига 2019 йил 20 ноябрда тамал тоши қўйган эди. 2020 йил октябрь ойида бу ерда дастлабки иккита бино очилди, уларда стартап-инкубация ва акселерация дастурлари ишга туширилибди.

Кеча буерга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини кўчириш режалари ҳақида ҳам маълум қилинди.

2019 йил июль ойида очилган IT-парк кичик бинода иш бошлар экан. Жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, парк резидентлари сони 750 та корхонага яқинлашибди, шундан 600 га яқини Тошкентда, қолганлари эса ҳудудларда рўйхатга олинган. Йил бошида резидентлар сони 523 нафарни ташкил этар эди.

Олти ой давомида резидентлар томонидан 2,3 трлн сўмлик (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробар кўп) хизматлар кўрсатилди ва 53,2 млн АҚШ доллари (4,4 баробар)лик хизматлар экспорт қилинди. Йил охиригача бу кўрсаткич 100 млн доллардан ошиши кутилмоқдамиш.

IT-паркда жами 17 та бино қурилармиш. Унда юқорида қайд этилган ташкилотлардан ташқари университет, хизмат уйлари, меҳмонхона, умумий овқатланиш шохобчалари, савдо дўконлари, спорт майдончаси ва дам олиш масканлари жойлашармиш.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа баҳслар! Булар қанчалик тез иш кўрсатишга бошлайди, кўрамиз, адолат боғида кимлар ишлайди???