28 August 2022
18:41 -
“Газета ходимлари ойлаб маош олмаяпти. Бош муҳаррир эса таҳририят ҳисобидан олинган TrailBlazer’да юради”, дейишмоқда бу газета маошини ололмаётганлар
“Миллий Тикланиш” газетаси ходимларига қарийб уч ойдан буён маош берилмаяптганмиш. Буни биз билан суҳбатлашган бир нечта ходим тасдиқлади. Ўзи TrailBlazer’да юрадиган бош муҳаррир турли баҳоналар билан ходимларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб келаётгани айтилмоқда экан.
Ҳа, айнан шундай. “Миллий Тикланиш” демократик партияси нашрида ишловчи ходимларга июн ойидан буён маош берилмаяпти.
“Ойлаб маош берилмаслиги биринчи марта эмас. Баҳорда ҳам ойлик ололмаганмиз. Масалан, феврал ва март ойларининг маоши ҳам берилмаган. Наврўз байрами муносабати билан 500 минг сўмдан байрам пули берилди.”, дебди Миродил Абдураҳмонов.
Ходимлар бир неча ойдан буён маош олмаётганликларини текшириш жуда осонлиги, бунинг учун банкдан уларнинг пластик карталарига тушган маблағлар ҳақида маълумот олиш кифоя эканини айтиб, бош муҳаррирнинг сўзларини инкор қилишди.
Маълум бўлишича, “Миллий Тикланиш” газетаси балансида 4 та автомобил бор. Шулардан Gentra нашр бош муҳарририга хизмат автомобили сифатида ажратилган. Иккита Cobalt’нинг бири масъул котиб хизматида, яна бири эса партиянинг қайсидир вилоятдаги туман кенгаши балансига ўтказиб берилиши айтилган бўлса-да, таҳририят ходимлари уни бош муҳаррирнинг ҳовлисида кўришган.
Маълумот учун, Теlegram’даги @UzAvtoSavdo_bot’да қайд этилишича, TrailBlazer русумидаги автомобилнинг нархи 398 млн сўмни ташкил этар экан.
“TrailBlazer президент сайловига номзод ва унинг ишончли вакилларини ҳудудлардаги сайловчилар билан учрашувларга олиб юриш учун олинган. Шу мақсадда партия ўзининг битта машинасидан фойдаланган бўлса, ўша пайтда бизда имконият бўлгани учун таҳририятга битта машина олинди ва бу машинадан сайловда фойдаланилди. Сайловдан кейин бу машина таҳририят балансида бўлгани учун биз фойдаланиб турибмиз.
Иккита эски машинамиз бор, яроқсиз аҳволга келиб қолган. Улар алмаштириляпти, янги қилиняпти. Gentra партия гаражида турибди. У таъмирталаб машина, авария бўлган. Шунинг учун ундан фойдаланилмаяпти. Шу сабабли TrailBlazer’да юрибман”, дебди бош муҳаррир.”
Энг қизиғи, 5 август куни бўлиб ўтган йиғилишида партия муасссислигидаги газетани молиявий қўллаб-қувватлаш ва молиявий қийинчиликлардан чиқиб кетиш чораларини кўриш масаласи муҳокама қилинган ҳамда таҳририят балансидаги TrailBlazer’ни гаровга қўйиш эвазига банкдан кредит олиш таклифи маъқулланган. Бироқ таҳририят ходимлари йиғилишдан сўнг 20 кундан кўпроқ вақт ўтаётган бўлса-да ҳеч қандай янгилик бўлмаётганини айтмоқда.
Манбанинг қўшимча қилишича, TrailBlazer «Миллий тикланиш» партиясининг 2021 йилда бўлиб ўтган президент сайловида иштирокини молиялаштириш учун бюджетдан ажратилган маблағ, яъни халқнинг пулига сотиб олинган. Марказий Сайлов Комиссияси президент сайловида қатнашадиган ҳар бир сиёсий партия учун 3,1 млрд сўмдан ажратганди.
Энг қизиғи, бу партия ушбу маблағларнинг катта қисмини ўзининг асосий тарғибот қуроли бўлган нашр ҳисобига ўтказиб берган. Бироқ бу пуллар тез орада соб бўлган. Ходимлар бош муҳаррирга олинган қимматбаҳо машина чегириб ташланганда ҳам таҳририят ҳисобида анчагина маблағ қолиши, бироқ анчадан буён бетоблигини баҳона қилиб ишга келмаётган бош муҳаррир харажатлар ҳақида маълумот беришдан қочаётганини айтишмоқда.
Газетага 2019 йилдан буён Миродил Абдураҳмонов бош муҳаррирлик қилиб келмоқда. 1964 йили Марғилонда туғилган Миродил Абдураҳмонов бунгача 10 йилдан кўпроқ вақт мобайнида “Миллий Тикланиш” партиясига рақиб бўлган бошқа бир сиёсий партия – ЎзЛиДеП муассислигидаги “XXI asr” газетасига раҳбарлик қилган.
Хуллас, шунақа гаплар, шунақа баҳслар! Айнан шу сабабли биз ҳам шу мақолани ўзимизда чиқармоқдамиз!!!
Шу сабабли биз ҳам шу мақолани шу сайтда эълон қилмоқдамиз - Миродил Абдураҳмонов.