27 August 2022
18:23 -
Қозоғистон ҳарбий маҳсулотлар экспортини бир йилга тўхтатгани ҳақида хабар
Мамлакат Саноат ва Инфратузилмани Ривожлантириш Вазирлиги қурол-яроғ, ҳарбий техника ва маҳсулотларини экспорт қилишни тўхтатиб туриш тўғрисида таклиф киритган экан.
Қозоғистон ҳарбий маҳсулотлар экспортини 2023 йил сентябрга қадар тўхтатибди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати Telegram-каналида хабар қилинди.
Хабарда айтилишича, Қозоғистон Бош Вазири Алихан Смаилов раислигида мудофаа саноати масалалари бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтибди.
Комиссия қатнашчилари 2023 йилнинг августи охирига қадар қурол-яроғ, ҳарбий техника ва маҳсулотларини экспорт қилишни тўхтатиб туриш таклифини муҳокама қилишибди. Таклиф Саноат ва Инфратузилмани Ривожлантириш Вазирлиги томонидан киритилганлиги айтилмоқда.
“Ушбу таклиф комиссия аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди”, - дейилади Қозоғистон ҳукумати хабарида.