26 August 2022
19:43 - Юсуф Жума: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти - Туроннинг, турк элларининг энг ёвуз душмани

Динсиз дунё Тангридан қўрқмайди.
Вале Туркистон десанг, қўрқади.
Турон десанг, қўрқади.
Икки отдан, икки сўздан ҳайиқиб яшайди.
Кечагача очуннинг оти - Турон эди.

Ер шарининг бошдан - оёқ юзига Турон деб битилганди…
Ер шарини глобус дедилар ва Туркистон, Турон
отларини ўчириб ташладилар,тарихларни буздилар.
Тангридай қадимий бу қутлуғ отлар.

Хитой, Эрон, Россия, тозилар… шонли номларнинг ашаддий душманлари…
Тозиларга Амир Темур десанг, шундоқ ҳам қора бетлари баттар қораяди.
Дунёнинг оқларига ҳам Бобур денг, оқ бўёқлари қурумга айланади.

Миллати ноаниқ И.Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аталган
Туркистон душманларини бирлаштирган иркит тўдани йиғди.
Иллати пирсиён( пирсиён - асли пирзиён - зиённинг
пири демакдир, тожик дегани - този - жик -
тозининг жики - шайтони дегани - арабнинг
қулоғи дегани - бу ҳақда мақола ёзганман -
тожик сўзини тарихда биринчи бўлиб, исботи
билан тушунтирганман - “Ҳаракат”дан топасиз, бурун битганман дедимми,
ёлғон деб шубҳалансангиз - изланг - “Ҳаракат”да - барча масалада.

- Иллати пирсиён Ш. Мирзиёев - Турон -Туркистон
душмани йиллар давомида Самарқандда қурилиш
этиб - хўжайинлари шарафсизлар - Путин ва Силар
шарафига шаҳарча тиклатиб, Турон душманларини йиғмоқда.
Бу шаҳарча - Ш.М.нинг Путин ва Сига саждаси.

Лаънати халқ жим - қўрқоқ ва аҳмоқ.
Хотину қизини Дубайга - тозиларга юбориб,
улар фоҳишахонадан, чўриликдан топганларини еб,
масжидга қатнаб, бири - бирининг кетини
кавлаб, шундан лаззатланиб, ҳожи ота бўлиб ўтирибдилар…

Четдагилари менинг сўзимни ўқишга қўрқадилар…
Ватанлари, бахтлари - ошхўрлик.
Сўзлари ғиди - биди.
Бири - бирининг кетини кавлаш…

На юртдагилар, на четдагилар сўрайдилар:

- Ҳой,пирсиён, нега иш ўринлари қуриш ўрнига
бундай б…қларни еябсан?!
Ахир бутун халқ ишсиз - қул,чўри.
(Б…қни тўлиқ ёзсанг, қарғишли эл ҳазм этолмайди.
Лекин тозича нажас десанг - ош этади,
ўз сўзидан арабнинг нажасини яхши кўради.)

Ёт тилда отланган шаҳарчани Кремль малайи,
сотқин - Фозилов қурганмиш.
Ўзбекнинг милёнларини ўғирлаб, бирига қуради.
Алишер Усмонов, Фозилов…лар қилмишлари кечирилмайди.

А.Усмонов:
Каримов бизга йўл бермади, Ўзбекистонни гуллатардик, - деганди.
Шуми гуллатганлари - Ўзбекистон қарзга ботди,
эл ҳатто иркит Каримовни соғинмоқда.
Каримов ўттиз йилда ўғирлаганини иркит Ш.М. бир йилда ўзлаштирди.
Каримов минишга уялган махсус поездни пирсиён Раҳматов дегани миниб юрибди…
Ахир Каримов лаънати Путин келади деб миллиард
доллердан ортиқ пул йўқотиб - сарой қурганмиди?!

Юрт батамом Хитой ва ўрисга талон бўлди.
Даюс А.Усмонов, йиғна - гўрингга олиб кетасан…
Сотқин гала - Тангри қарғаган қуйруқбашаралар, Улуғ Амир Темурнинг
муборак изларини топтатяпсизлар - бошинггиз билан жавоб берадиган
кунларга яқин қолди…

* * * * *

Ўлмади - Турончи Анвар Пошшомиз,
Иш сафари билан Тангрига кетди.
Тирик Мадаминбек - сарвар - подшомиз,
Иш сафари билан Тангрига кетди.

Ҳазрат Дукчи Эшон - номус хоқони,
Ўктам Номоз Ботир, Фитрат, Чўлпоним,
Файзулла Хўжадек истаб Туронни,
Иш сафари билан Тангрига кетди.

Мардона Соғиний - Алихонтўра -
БируБор мулкида ҳамиша тўра,
Менга ишонмасанг, Тангридан сўра,
Иш сафари билан Тангрига кетди.

Турк эли руҳининг бош қўмондони -
Мақсуд Шайхзоданинг тугамас шони,
Излаб Темурбекни - Соҳибқиронни,
Иш сафари билан Тангрига кетди.

Ҳеч қачон эрларни - ўтди - деманглар,
Ўлмас Бобурларни - ўтди - деманглар,
Бир билан бирларни - ўтди - деманглар,
Иш сафари билан Тангрига кетди.

Эр Ўғизхон билан қайтар ҳар бири,
Она Турон билан қайтар ҳар бири,
Улуғ Раҳмон билан қайтар ҳар бири,
Иш сафари билан Тангрига кетди.

2022 йил, 24 август.

* * * * *

Бемор арслон

Бемор арслонга ташланар барча,
Кўзини чўқишга уринар қарға.

Ҳали ўлмагану бошида калхат,
Этмоқда қонидан пашшалар ишрат.

Эшак тепиб ўтди, тишлади кўппак,
Дер - наҳот ўч олмай ўтаман, фалак?!

Оғир оғриқлардан қутулди зўрға,
Айлантирди катта ўрмонни гўрга.

Шу арслон бахтин тилайман чандон,
Жони бор жонзотда қолдирмади жон.

Адолат ўчини айлар эдим жам,
Гўридан чиқарди ўликлари ҳам!

2022 йил, 18 августь.