26 August 2022
17:00 -
Рубл курсидаги фарқдан ўзбеклар қандай пул ишлаяпти? Сўм ортидан келаётган долларларданчи?
Россия ўзбекистонлик саррофлар учун пул айрибошлаш маконига айланиб бўлди. Ўзбеклар қуйидаги конвертация схемасидан фойдаланишмоқда: курси юқори рублни Ўзбекистонда сўмга майдалашади. Унга нақд доллар харид қилишади, долларни Россияга келтириб, уни яна рублга айрибошлашади. Бу рубларни қаерга бориб сотишади, ҳайрон қоласиз? ‘
“Ведомости” нашрининг ёзишича, бундай операцияларда бир неча кун ичида 6 фоизгача даромад олиш мумкин экан.
Айни пайтда Россияда нақд валютани банклардан харид қилиш имконсиз, уни “қора бозор”да пуллаш ортидан эса мўмайгина даромад қилиш мумкин дейишмоқда.
Тажрибали чайқовчилар йиллар давомида қўшни давлатлар бозорини доимий мониторинг қилиб, энг фойдали курсларни кузатиб ана шундай жўғрофий схемада пул ишлашади. Россияда бу амалиёт апрел-май ойларида жозибадор эди, ўшанда доллар айрим пул айирбошлаш шохобчаларида 160 рублгача кўтарилган эди. Бироқ сўнгги бир неча ҳафтада Россия валютаси 1 АҚШ долларига 60 рубл курс атрофида мустаҳкамланди ва давлатлар ўртасидаги арбитраж ўз маъносини йўқотди десак ҳам бўлади.
Давлатлар ўртасида тез-тез қатнайдиган хорижликлар, мигрантлар ва икки фуқароликка эга кишилар бу иш билан бемалол шуғулланаётгани айтмоқдалар. Бу – нормал иқтисодий фаолият, лекин у маълум бир ноу-ҳау, маълум бир рисклар билан боғлиқ. Агар сиз нақд пул олиб кетаётган бўлсангиз, сизни тунашлари мумкин ё қандайдир бир нохуш ҳодиса рўй бериши мумкин, ёки етиб келгунингизга қадар банкдаги курс кескин ўзгариши ҳам мумкин.
Валюта битимларининг фаоллашганини Ўзбекистон Марказий Банки ҳам қайд этиб ўтган эди. Марказий Банк хорижий активларни харид қилишга талаб каррасига ўсганини маълум қилган эди. 2022 йилнинг январ ойидан июн ойигача Ўзбекистон банкларидан 5,5 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ маблағ олиб чиқилган. Бу эса 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 70 фоизга кўпроқ бўлган.
Ўзбекистонда трансчегаравий пул ўтказмаларининг суммаси ҳам ортган. Гап 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида хориждан келган 6,5 млрд АҚШ доллари ҳақида кетмоқда. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 96 фоизга кўпроқ дегани.
Бу ҳолат Ўзбекистон банкларини нақд валюта ечишга комиссия жорий этишга мажбур қилди. Июл ойининг сўнгидан бошлаб, айрим банкларда валютани нақдлаштиришга 0,7 фоиз комиссия қўлланилмоқда. Western Union, MoneyGram, CONTACT ва “Юнистрим” каби пул ўтказиш хизматлари ҳам бундан мустасно қилинмаяпти.
Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлиб келмоқда. Ўзбекистонда рубл курсининг сунъий юқорилиги турли чайқовчилик схемалари ишлаётгани, банкларга катта босим юзага келаётгани ҳақида ёзишаётган эди.
“Пул ўтказмаларининг кескин ошишига сабаб бўлган ҳолатлардан биринчиси бу – Россияда нақд ва нақдсиз валюта курси ўртасида 30 фоизгача фарқ пайдо бўлди”, деган эди МБ раиси Мамаризо Нурмуродов.
Айни замонда, Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмуродов бу борада хавотирлар асоссиз эканини таъкидлаб ўтгани ҳам бекорчилик бўлмаган эди.