23 August 2022
17:43 -
“План”га тушган йигит ва бир ҳарф учун ўқилган ҳукм: Тошкент туман ИИБ ходимлари ва судялари учун одамлар тақдири икки чақа эканлиги маълум бўлди!
Айрим терговчи ва судялар шахмат ўйинчисига ўхшайди: одамлар тақдирини истаса оқ, истаса қора катакка суради. Тошкент Вилоятининг Тошкент Туманидаги шундай “ўйинчилар” 20 ёшли йигитни давлат душманига, айбсиз эрни эса айбдорга чиқаришибди.
Суд ҳукми ўқилади, жазо тайин. Айбланувчи адолат биносида адолат истаб, атрофга умидвор боқади. Афсуски, у ўзига олдиндан ҳукм чиқарилганини, суд мажлиси ўша ҳукмни расмийлаштириб қўйиш учун ўтказилган спектакл эканини сезмайди, ҳатто.
Жиноят Ишлари Бўйича Тошкент Туман Судида бу каби ҳолатлар оддий ҳолга айланиб қолган. Буни мазкур суднинг охирги 4-5 ойдаги иккита иши мисолида кўриш мумкин.
1.Давлат душманига айлантирилган йигит ҳақида.
20 ёшли Абдураҳим Абдуғаниев дўконда сотувчилик билан шуғулланиб келган. 2022 йилнинг 7 апрел куни Тошкент туман ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Абдураҳим Абдуғаниевнинг уяли телефони кўздан кечирилади. Текширув жараёнида телефон хотирасида тақиқланган диний материаллар борлиги, Абдураҳим Абдуғаниев уларни Telegram орқали танишига жўнатгани аниқланибди.
Унинг яқинлари ва адвокати тергов ва суддан мутлақо норози. Айтишларича, туман ИИБ Терроризм ва Экстремизмга Қарши Курашиш Бўлими Ходимлари Абдураҳим Абдуғаниевнинг бўйнига бу айбловни “илиш” учун кўплаб процессуал нормаларни бузишган, жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказишибди.
Тошкент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, лейтенант М.Ҳамидов айблов хулосасини ёзишда шунчалар қаттиқ “ижод” қиладики, Абдураҳим Абдуғаниевдан даҳшатли ватан хоинини “ясайди”. Хусусан, терговчи томонидан 20 ёшли йигитнинг бўйнига Жиноят кодексининг 159-модда 1-қисми, 159-моддаси 1-қисми “а” банди, 159-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 244¹-модда 3-қисми “г” банди илиб қўйилади.
Аммо, жиноят ишлари бўйича Тошкент Туман Суди судяси С.Муҳамедов майдалашиб ўтирмади. 2022 йилнинг 4 август кунги ҳукм билан Абдураҳим Абдуғаниевни Жиноят Кодексининг 159-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 244¹-модда 3-қисми “г” банди билан айбли деб топди ва узил-кесил 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилганига нима дейсиз?
Айблов хулосаси ва суднинг ҳукмидан кўринадики Абдураҳим Абдуғаниевни Жиноят Кодексининг 159-моддасида кўрсатилган, яъни Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш жиноятини содир қилгани бирорта аниқ далил билан исботланмаган. Бу – терговчи М.Ҳамидов ва судя С.Мумамедов айбланувчига айнан ушбу моддани атай қўллаш орқали унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган оғир жазо тайинлашни олдиндан режалаштирган, деган фикрни уйғотмай қолмайди. Уларнинг мазкур ҳаракати яқин ўтмишдаги даҳшатли кунларни ёдга солади.
Абдураҳим Абдуғаниевнинг мусибатда қолган ота-онаси одил судловдан адолат ва шафқат истаб апелляция шикояти киритибди.
2. Бир инсонни жувормарг қилаётган “и” ҳарфи атрофидаги гаплар.
Бу жиноят ишлари бўйича Тошкент Тумани Судининг навбатдаги “қовун тушириши” эр-хотин ўртасидаги жанжал билан боғлиқ.
Асли Қозоғистон фуқароси бўлган Аброр Шамаров 2011 йилда ўзбекистонлик қиз билан никоҳдан ўтади. Маълум сабабларга кўра эр-хотин ажрашишган ва 4 фарзанддан 3 нафари ота билан яшаётганди. 2021 йилнинг 30 ноябр куни Аброр Шамаров болаларини кўриш учун келган турмуш ўртоғи билан тортишиб қолади ва тортишув вақтида унинг тилидан “ҳаром” деган сўз ишлатилади. Турмуш ўртоғини ҳақорат қилгани учун аввал ҳам МЖтКнинг тегишли моддаси билан маъмурий жазога тортилган Аброр Шамаровга шу сўз қимматга тушибди.
Аёл ИИБга мурожаат қилади ва энди унга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 1-қисми (ҳақорат қилиш) билан иш қўзғатилибди.
Маълумот учун, Аброр Шамаровни Тошкент туман ИИБ ходимлари азалдан таъқиб қилиб келади. Имконият бўлди дегунича унга зиён етказиш пайида бўлишади.
Ишни кўриб чиққан ЖИБ Тошкент туман суди судяси Аброр Шамаровни Жиноят кодексининг 140-моддаси 1-қисми (ҳақорат қилиш) билан айбли деб топди ва 5,7 млн сўм жарима жазоси тайинлабди.
Бу – терговчи хаёл суриб тергов қилди, судя эса “осмонга қараб” ҳукм чиқарди, деганидир.
Ўз истагига қараб иш кўрадиган, ИИБ терговчилари ва судялар бор экан, тизимда адолатсизликлар давом этаверади.
Хуллас, шунақа гаплар, шунақа баҳслар. Кўрамиз, бу икки иш нималар билан тугамайди?