23 August 2022
14:26 - Юсуф Жума: НОМУССИЗ КАЪБАГА БОРИБ, ҚАЙТСА НОМУСЛИ БЎЛАДИМИ?!…
“Сизлар учун Қасосда ҳаёт бор, эй ақл эгалари!!!”
Улуғ Қуръон. Бақара сураси - 179 оят.

(Ш.М.нинг Саудияга бориб, қайтгани тўғрисида ва шеърлар.)

Орлига орқатоғ, оқ юздир Тангри,
Орсиздан олисдан олисдир Тангри.
Барча азизликдан Азиздир Тангри,
НОМУС ИЧИДАГИ НОМУСДИР ТАНГРИ!!!

2022 йил, 20 августь.

* * * * *

Азиз дегани тоза туркча сўз.
Юксаклик ва ардоқлик тшунчаларида ва
Улуғ Тангрининг отларидан бири.

Азиз Тангрининг азиз уйи - Номусдир!
Ўзи номусдир!
Умрида номусдан йироқ бўлган Ш.Мирзиёев
Каъбага бориб, номусли бўлиб қолдими?!
Энди номуссизлигининг тубсизи бўлган
ўрис геносидчиларига тиклаган ёдгорлигини бузиб ташлайдими?!
Путиннинг кетини ялашни тўхтатадими?!
Ўрисга текин бераётган газни элга берадими?!
Тангрининг уйи - Ҳақиқатдир.
Умр бўйи ёлғончилик этган ёлғончи энди тўғри гапирадими?!
Тангрининг уйи - Жасорат!
Юртфурушлигини тўхтатиб – юртпарвар бўладими?!
Ноэр эр бўлиб қолдими?!
Тангрининг уйи - Яхшилик.
Энди ўғирлик билан топганларини, ўғри
қудалари, очкўз, онгсиз куёвчалари ўғирлаган миллиардларни элга берадими?!
Бундай сўроқлар кўп, ўнлаб дафтарларни тўлдириш мумкин.
Вале жавоб битта.
Йўқ.
Шундай номуссизга сажда этаётганларга -
кетфурушнинг кетини ялаётганларга Улуғ Тангрининг қарғиши ёғилсин!
Сотқиннинг, қўли қон ўғрининг номоз ўқишини эшитиб йиғлаганмишлар…
Э барчангнинг … жазонгни Ўзи берсин!
Ш.М.га ва барча ялтоқиларга дейман:
Сизга сўз бераман:
Ҳар бир қилмишинггиз учун энг қудратли куч олдида жавоб берасиз!
На бирон тролчаси унитилади, на бирон дасмолчаси унитилади.
Вайрон бўлган юртни тиклашнинг пойдевори - юртни батамом сотқинлардан тозалашдир!
Имконинггиз борида юртга ишланг!
Сизни қутқарувчи ягона йўл шу!
Туркистон - Турон Каъбадан миллион – миллион йиллар бурун ҳам Тангрининг уйи бўлган!
Каъба ҳам Туронники.
Иброҳим пайғамбар турк бўлган.
Ҳатто христианларнинг тарихида Иброҳим пайғамбар Саудияда - ҳозир ўзимизнинг
туркманлар яшаётган ерда яшагани баён этилган.
Саудия тозиларники эмас, қадимий Турк империясининг бир қисми бўлган -ўзимизнинг ерлар…
Арабни този деганлар - този дегани қул дегани..
Туркистон турклари ҳеч қачон тозилар эшигидан пул сўраб бормаган…
Қул Ш.М.боради…
Шундай қуллар юртни шу куйга туширдилар…

Нажмиддин Кубро ҳазратларига.

Туркистон - Ўзидан улуғ иноят,
Кубролар хокидан қутлуғ иморат.
Агар Тангри берса Каъбага оёқ,
Аму - Сир ўртасин этар зиёрат!!!

Алқисса, шу қутлуғ тупроқни ардоқланг,
Ҳеч бўлмаса, хиёнат этманг.
Путину Силарга ишонманг, доғда қоласиз…

2022 йил, 20 августь.

ОТА - ОНАНГДАЙ ТЕЗ ЎТАДИ УМР…
!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Энг улуғ ҳикмат.

Ўғизхонга деди Тангри - БируБор:
Қулим, ол очунни! Эр деди - зинҳор
Қуллик эвазига олмасман олам!
Дўстим, ол очунни!!! Олади шунқор!

2022 йил. август.

* * * * *

Ота - онанг борми - ёруғдир кулбанг,
Ота - онанг борми - ёруғ пешонанг.
Болалик чоғингдай тез ўтар отанг,
Ёшлик чоғларингдай тез ўтар онанг.

Уйингга бостириб кирар ёлғизлик,
Манглайингга қора бостириб келар.
Ўзгалар қувлашга этар ожизлик,
Очун қўшинлари ожизлик қилар.

Азиз ёронлар ҳам ота - онангдай,
Бахтли чоғларингдай тез ўтадилар.
Дунё ҳам торайиб қолар хонангдай,
Дўстлар ҳар кун кўздан юз ўтадилар…

Тақдири - тақдирми, ё барча қарғиш -
Соғинчлар юракни йиртади охир?!
Ота - онангдай тез ўтади турмуш,
Ота - онангдай тез ўтади умр.

2022 йил, 19 августь.

* * * * *

Тангри курашганни яхши кўради…

Бир умр бошимга ёғган тошларни,
Ёғдирган кўк билар, ким айтар тинди?!
Бир кун ёғганида эгиб бошларин,
Чинордай - чинордай йигитлар синди.

Мени ҳар гал Ўзи қутқарар - аён,
Ишимда Ўзидан яхти кўради.
Ўлим йўқ - гар бўлса БируБор қалқон,
Тангри курашганни яхши кўради!

Ўлимлар ичидан кечиб юрганни,
Ўлимлар ичида сақлайди омон.
Ўлимлар ичидан қочиб юрганни,
Паналардан топиб, этади гумдон.

Ўлимлардан қочиб, ўлиб кетганча,
Ўлимлар ичида керсангчи кўкрак!
Ор - номус бўлмайди курашдан четда,
Ўлимлар ичида яшаган - эркак!!!

2022 йил, 20 августь.

* * * * *

Армон этдим қанчадан - қанча,
Етганим йўқ биттасига ҳам.
Бир менчалик ўртанмас барча,
Етганим йўқ биттасига ҳам.

Жондек қизлар парвонам эди,
Ёна - ёна қўмсайман энди,
Нодонлигим бошимни еди,
Етганим йўқ биттасига ҳам.

Эл ўнгланмас экан - эси паст,
Юрт ўзича ўнгланган эмас,
Менга керак қўшин - қўшин дўст,
Етганим йўқ биттасига ҳам.

Боболарим от сурган кентлар
Узра бугун от сурар ётлар,
Меникидир жамики тахтлар,
Етганим йўқ биттасига ҳам.

Ҳақ ишлари хўб - дерлар, вале,
Ёғдулари тўп - дерлар, вале,
Яхши кунлар кўп - дерлар, вале
Етганим йўқ биттасига ҳам.

Тангрим,куч бер, бер ўчга имкон,
Элу - юртим ёвлари бесон,
Кесганим йўқ, бошлари омон,
Етганим йўқ биттасига ҳам.

2022 йил, 14 августь.

* * * * *

Кўйимсани жазоламоқ шарт,
Бир йўли бор - осону даҳшат:
Ичи ёниб ўлиб кетади -
Ҳасадгўйга хушхабарлар айт…

2022 йил, 24 июнь.