10 August 2022
16:50 -
Тошкентда эски уйлар нархи 12 фоизга, янги уйлар нархи 8,3 фоизга ошгани эълон қилинди
Прогнозлаш ва Макроиқтисодий Тадқиқотлар Институти (ПМТИ) экспертлари 2021 йил августдан 2022 йил июлгача бўлган давр учун Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари ўзгаришини таҳлил қилибди.
Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бозорида олди-сотди шартномалари сони 2022 йил 7 ойида салкам 49 мингтани ташкил этди (бу республика бўйича тузилган битимларнинг 27 фоизи) ва ўтган йил мос даврига (48,3 минг) нисбатан деярли ўзгармабди.
Таҳлил натижаларига кўра, 2022 йил июль ойида Тошкент шаҳрида эски уйлар нархлари 2021 йил мос даврига нисбатан ўртача 12 фоизга, янги уйлар эса 8,3 фоизга ошди.
Таъкидланишича, жорий йил май ойидан бери бирламчи бозорда ҳам (1 квадрат метр учун майдаги 943,6 доллардан июлда 919,9 долларга), иккиламчи бозорда ҳам (891,1 доллардан 882,6 долларга) нархлар тушиб келмоқда.
Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларида уйлар нархлари Тошкент шаҳри бўйича ўртача нархидан (янги уйлар - 1 квадрат метри 957,2 доллардан, эски уйлар - 888,3 доллардан) юқори. Энг паст нархлар эса Бектемир ва Сергели туманларида кузатилибди.
Таҳлил натижаларига кўра, жорий йил 6 ойи давомида давлат дастурлари доирасида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари уй-жой бозорида фаоллик сақланиб қолишига катта хизмат қилганмиш.
Мамлакатда 2022 йил январь-июль ойларида 41,44 минг кишига 7,6 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари берилган, шундан 5,5 трлн сўм Молия Вазирлиги маблағлари ҳисобидан, 1,78 трлн сўм тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозорида уй-жойга бўлган талаб деярли ўзгаришсиз қолган бир пайтда нархлар ошиши қурилиш компаниялари ва мулк эгалари инфляция ва сўм алмашув курси бўйича кутилмалари билан изоҳланиши мумкин.