Украинанинг иккинчи президенти Леонид Кучма уруш бошланганида Киевдаги уйида эди ва шу вақт давомида ҳеч қаерга кетмади. Ҳозир ҳам айнан шу аҳволда экан.
У узоқ вақт давомида Минскдаги музокараларда Украина делегацияси раҳбари бўлган. Демак ундан бошқа ҳеч ким Россия расмийларининг урушдаги кайфияти ва амбициялари ҳақида яхшироқ билмайди. Бугун Леонид Кучма рус қўшинлари ва фашистларнинг бостириб кириши ўртасидаги ўхшашликларни очиқчасига айтмоқда. Шунингдек, 2003 йилда Тузладаги можародан бери [Россия ва Украина чегарасида жойлашган Керч областидаги Тузла оролига эгалик қилиш бўйича баҳс] “Владимир Путин Россияси” ҳақида ҳеч қандай иллюзияси йўқлиги ва бу сафар Россия президенти нотўғри иш қилганини таъкидламоқда.
Леонид Кучма 1994 йилдан 2005 йилгача икки марта Украинани бошқарган ва Владимир Путин айнан унинг кўзи ўнгида ҳокимиятга кўтарилган. Уларнинг алоқалари ва мулоқотлари узоқ тарихга эга.
BBC News 24 февралда бошланган Россия босқинидан кейин Леонид Кучма билан биринчи ва ҳозирча ягона интервюни олишга муваффақ бўлибди.
Мана Россия президенти ҳақида олинган асослар йўқлиги ва шунга яраша берилган жавоблар:
- Россия босқини содир бўлганида қаерда эдингиз? Сиз уни кутганмидингиз, ўша пайтда Украинада эдингизми?
- Ҳа, дебди Леонид Кучма ва шундай жавоб берибди: Мамлакатимдаги аксарият тинч аҳоли сингари, мен ҳам Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганида уйқуда эдим. Бу, эҳтимол, барча фашистларга хос одат бўлса керак – жой ва замондан қатъи назар, эрталаб соат тўртда бизга ҳужум қилиш... Урушнинг биринчи кунларида рус самолётлари уйимнинг устидан ҳатто томни бузиб юбориш даражасидаги яқин масофадан учиб ўтарди.
Менга дарҳол чет элга эвакуация қилишни таклиф этишди. Буни рад этдим. Бу масалага бошқа қайтмадик, босқиннинг биринчи кунидан бери мен Украинада эдим.
Мен буни кутганмидим? Қийин савол. Психологик жиҳатдан ўз авлодим вакили сифатида урушга тайёр эдим – ахир, болалигимда фашистлар босқинидан омон қолганман.
Владимир Путин Россиясининг тажовузкор табиатини 2003 йилда билиб олганман. Ўша пайтда Москва Қримга бостириб киришга биринчи марта уринган ва Тузла оролини олмоқчи бўлган эди. Агар босқин бошланса, дарҳол ўт очишни буюрганман. Мен Россия таҳдидининг ҳақиқий даражасини тушунардим, чунки бу ҳақда турли манбалардан хабар олардим.
Шунга қарамай, Россия босқини мен учун зарба бўлди. Эҳтимол, мен сўнгги дақиқагача бундай ғайриинсоний буйруқни берган одамда инсоний фазилатлар қолади деб умид қилгандирман.
- Россиянинг Украинага бостириб киришининг олдини олиш мумкинмиди?
- Қачон? Агар феврал ойида, уруш арафасида бўлса, менимча, фақат Владимир Путиннинг ультиматум шартларига рози бўлиш орқали олдини олиш мумкин эди. Шунда босқин бўлмасди, балки давлатимиз аста-секин бўйсундирилиб, режа асосида оккупация қилинарди. Кейин эса рус босқинчиси кирган жойларнинг ҳаммаси Бучага айланарди.
Бундай қурбонлар эвазига босқиннинг олдини олиш мумкинми? Жавоб, менимча, аниқ. Черчилл айтган эди, уруш ўрнига ор-номусидан ажралишни маъқул кўрган киши олдин ор-номусидан ажралади, кейин эса урушга йўлиқади. Энг яхши таъриф шу бўлса керак.
Агар биз Россиянинг “ўрмаловчи тажовузкорлиги” бошланганидан бери йиллар давомида қаршилик кўрсатишга тайёрлансак, босқинни амалга ошириш имконсиз бўларди. Биз қуролли кучларимизни чинакам, тўлиқ, ҳар томонлама ривожлантиришимиз, модернизация қилишимиз керак эди.
Ҳа, Украина армияси ҳужумнинг дастлабки дақиқалариданоқ қаҳрамонлик кўрсатди. Аскарларимиз нафақат рус армиясининг элитасини, балки унинг енгилмаслиги ҳақидаги афсонани ҳам йўқ қилди, бу ҳатто афсона эмас, балки “рус халқ эртаги” эканини бутун дунёга кўрсатди.
Аммо қаҳрамонлик энг янги технологиялар, замонавий қуроллар билан қувватланса, янада ажойиб натижалар бериши мумкин. Минск келишувларидан кейинги 7 йил давомида Украина ҳукумати Россия билан муқаррар равишдаги кенг кўламли ҳарбий тўқнашувга тайёрланиши керак эди. Тайёргарлик жараёнида Украина ҳарбий-саноат мажмуасининг ноёб кадрлари ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиши лозим эди.
Бир пайтлар мен ракета-космик саноатимизнинг иккала байроқдори – “Южмаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси ва “Южное” конструкторлик бюросига раҳбарлик қилиш шарафига муяссар бўлганман.
Ёрқин тарихга эга бу гигантлар Украина мудофаасини ишончли келажак билан таъминлаши мумкин эди. Аммо собиқ ҳамкасбларим билан суҳбатда давлатнинг ушбу интеллектуал ва технологик хазинага мутлақо бефарқлигини эшитганимда юрагим қонга тўлди.
Ҳокимиятнинг коинотга қизиқиши йўқлигини тушуниш мумкин - мамлакатдаги иқтисодий вазият оғир эди. Аммо мудофаагачи?! Муқаррар уруш хавфи остида бўлган Украина янги ва қудратли қуролларга муҳтож бўлган! Аммо давлат буюртмаси йўқ эди.
Ушбу корхоналарнинг янги ишланмалари юзлаб километрларни қоплай оладиган ракета мажмуаларидан иборат бўлган. Ҳозир бундай тизимларни ғарбдаги ҳамкорларимиздан “ёлвориб” оляпмиз.
Гап ўзимиз ишлаб чиқара оладиган нарсаларни сўраётганимизда эмас, балки, Россия ҳудудидаги стратегик объектларга зарба беришга қодир қуролларимиз борлиги Владимир Путин Россиясининг иштаҳасини пасайтириши мумкинлигида. Бунинг имкони бор эди. Мен ўзим АҚШ ва СССР ўртасида деярли ярим асрлик тинчликни таъминлаган қуролларни яратишда иштирок этганман ва “рақибни тийиб туриш” нима эканлигини биламан. Бу усул ҳақиқатан ҳам самарали.
Шунингдек, Кремлни тийиб туриш учун Ғарбда ҳам катта имкониятлар бор эди. Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Владимир Путинга таъсир қилувчи кучли дастакларга эга эди. Уларни босқин бошланишидан олдин фаоллаштириш, Украина ҳукумати аргументларини тинглаш, огоҳлантирувчи санкцияларни қўллаш лозим эди.
Менимча, Владимир Путин ўзини ҳеч ким жазолай олмаслигига ишонгани учун урушни бошлади. Ғарб Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадида бирлашишига ишонмади. Россияга жуда салбий таъсир қилувчи санкциялар қўлланишига ишонмади.
Шубҳасиз, бу унинг учун ёқимсиз ва оғриқли сюрприз бўлди, энди у бундан қандай қилиб қутулишни билмаяпти. Агар Владимир Путин огоҳлантирувчи санкцияларга учраганида ва Ғарбнинг нияти жиддийлиги билганида, балки урушни бошламаган бўлармиди.
Хуллас, дейди “Ҳараркат”нинг мухбири ва шундай дейди: Биз бунинг олдини билолганимизда, бунақа нарсалар бўлолмасди.