06 August 2022
23:33 - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котиби Антонио Гутерриш дунёни ядро қуролидан бутунлай воз кечишга чақирибди ва шунақа лойиҳага чиқарибди
БМТ Бош Котиби Антонио Гутерриш яна бир бор дунёни ядровий қуролдан воз кечишга чақирди. БМТ бош котиби 12 йил ичида биринчи марта Хиросимадаги атом бомбаси қурбонлари хотирасига бағишланган маросимга ташриф буюрган эди.

БМТ Бош Котиби Антониу Гутерриш 6 август, шанба куни Хиросима ядровий бомбардимон қилинганининг 77 йиллиги муносабати билан Японияда нутқ сўзлаб, дунёни яна бир бор ядро қуролидан бутунлай воз кечишга чақирди. “Жиддий ядровий тусга эга инқироз тез суръатлар билан тарқалмоқда - Яқин Шарқдан Корея ярим ороли ва Россиянинг Украинага бостириб киришигача”, - дебди Гутерриш Хиросимадаги Тинчлик Мемориал Боғидаги Хотира маросимида. “Инсоният ўқланган қурол билан ўйнашяпти”, деб қўшимча қилибди у.

Антониу Гутерриш Нью-Йоркдаги Ядро Қуролларини Тарқатмаслик Тўғрисидаги Шартнома (ЯТТШ) амал қилишини кўриб чиқиш бўйича конференция иштирокчиларига мурожаат қилиб, “келажакка таҳдид солувчи” дунё ядровий арсеналларини зудлик билан тугатишга чақирди. “Биз Хиросима даҳшатларини доим эслаб қолишимиз ва ядровий таҳдиднинг ягона ечими ядро қуролининг бутунлай йўқлиги эканини тан олишимиз керак”, - дебди Антониу Гутерриш.

БМТ бош котиби 12 йил ичида биринчи марта Хиросимадаги атом бомбаси қурбонлари хотирасига бағишланган йиллик тадбирда иштирок этди. Россия ва Беларус вакиллари таклиф қилинмаган, дея таъкидлайди DPA агентлиги.

Стокҳолм тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш институти (SIPRI) маълумотига кўра, 2021 йил бошида тўққизта давлат 13 080 та ядровий каллакка эга бўлган бўлса, 2022 йилга келиб бу рақам 12 705 тага камайди. Бироқ, арсеналнинг камайиши қуролсизланиш туфайли эмас, балки АҚШ ва Россияда эскирган тизимларни олиб ташлаш билан боғлиқ. Фаол жанговар каллаклар сони йил давомида деярли ўзгармаган.

Россия Украинага ҳужум қилгандан сўнг, Россия президенти Владимир Путин Россия тийиб турувчи кучларини “махсус жанговар тайёргарлик режими”га ўтказди. “Бир пайтлар ақлга сиғмайдиган ядровий можаро эҳтимоли энди яна юзага келди”, дебди Антониу Гутерриш уруш бошланганидан кейин.