Эроннинг иркит тўраси Путинга - қўли қонга ялтоқланди:
Украинада тўғри иш қилаяпсиз - деган мазмунда.
Лаънати номуссизларча, гўдаклар қирғинини олқишлади.
Ўзбекистонда бир лаънати пирсиён - Ш.М Ўзбекистонни ўрисга сотиб
- текинга бериб, қўлини қорақалпоқлар қонига ботириб,сотқинлар оладиган
иркит орденни қўли қон Путиндан олди.
Путин қатори уруш жиноятчисидир.
Марказий Осиёнинг бойликлари - Путин урушини молиялаштирмоқда
- сотқин Мирзиёев - М.О.нинг Путин тайинлаган “лидери”…
Ким қайга президент бўладиган бўлса,
Путин Мирзиёевдан ўрганишни буюради -
қозоқ, қирғиз, туркман президентлари шундай тайинландилар…
Самарқандда Туркистон душманларини тўплаб,
билмадим кимларига эр эттирмоқчи?!…
Билганим шуки, ўрисдай, Хитойдай юртимиз ва
элимиз ёвларига Ўзбекистонни хомашъё этиб
текинга беришни кучайтиради.
Шу сотқинни - дунёнинг энг биринчи хоинини,
жаҳоннинг энг биринчи номуссизини,
шу қўли қон ўғрини ислоҳатчига чиқараётганларга
ҳайронман ва уларга дейман:
Агар оналаринггизнинг бирон жойида ислоҳат
ўтказаётган бўлмаса, Ўзбекистонда ислоҳ этадиган
нарсанинг ўзи қолмади.
Юрт қарзга ботди, неки бор ўрис ва хитойга текин берилди…
Ёлғонлардан безиб, қайгадир қочсам,
Ёлғондан бошқа йўқ борган жойимда.
Бўҳтонлардан безиб, қайгадир қочсам,
Бўҳтондан бошқа йўқ борган жойимда.
Қайдадир қумбўрон - беомон тўфон,
Қайдадир сув тўфон бермайди омон,
Тўфонлардан безиб, қайгадир қочсам,
Тўфондан бошқа йўқ борган жойимда.
Тангрининг мулкида бўлса бир шайтон,
Бу очун шайтонлар мулкидир - аён,
Шайтонлардан безиб, қайгадир қочсам,
Шайтондан бошқа йўқ борган жойимда.
Яхшилар Қуръонда йиғилган - дердим,
Оқиллар Фурқонда йиғилган - дердим,
Замонлардан безиб, Қуръонга кўчсам,
Қуръондан бошқа йўқ борган жойимда.
Қуръон Биримдаю, Қуръонда Бирим,
Ўзидай азизлар Ўзида,- дердим,
Қуръондан жўш олиб, Тангримга учсам,
Раҳмондан бошқа йўқ борган жойимда.
2022 йил, 23 июль.