26 July 2022
20:31 - Хитой Мудофаа Вазирининг вакили айтишича, Нэнси Пелосининг Тайванга режалаштирган ташрифи боис АҚШга таҳдид бўлармиш! Қани, қандай таҳдид бўлармиш?
Хитой Мудофаа Вазирлиги вакилининг таъкидлашича, Нэнси Пелоси АҚШ ҳукуматидаги учинчи шахс ҳисобланади ва унинг ташрифи Хитой тамойилига зиддир.

АҚШ Вакиллар Палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи “ягона Хитой” тамойилини бузармиш, Пекин Вашингтондан ушбу ташрифни ташкил этмасликни талаб қилармиш, дейилибди Хитой Мудофаа Вазирлиги матбуот котиби Тан Кефей.

Унинг таъкидлашича, Пекин мазкур ташрифга бир неча марта қарши чиққанини эслатибди ва Нэнси Пелоси АҚШ ҳукуматидаги учинчи шахс ҳисобланади ва унинг ташрифи ҳамма нарсага зид эмишдир.

“Агар Америка томони ўз йўлидан қайтмаса, Хитой ҳарбийлари ҳеч қачон қўл қовуштириб ўтирмайди ҳамда шубҳасиз, ташқи кучларнинг ҳар қандай аралашуви ва “Тайван Мустақиллиги” тўғрисидаги айирмачиликларнинг олдини олиш учун кескин чоралар кўради”, - деганмиш Тан Кефей.

Тайван 1949 йилда Хитойдан ажралиб чиққанини эълон қилган, Пекин оролнинг мустақиллигини тан олмайди ва уни ўз провинцияси деб ҳисоблайди.

Reuters агентлигининг хабар беришича, Нэнси Пелоси Тайванга август ойида боришини режалаштирганмиш. Демак, бу АҚШга нисбатан жиддий огоҳлантиришмиш, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Хуллас, Хитой шу йўл билан Вашингтондаги раҳбариятнинг хабарига таъсир кўрсатиш ниятидадир.