Ўзбекистон деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинибди.
Давлат Статистика Қўмитаси томонидан Ўзбекистон ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2022 йил 6 июл куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлибди:
- Суякли мол гўшти (1 кг) 45 000 сўмдан 76 000 сўмгача;
- Қўй гўшти (1 кг) 55 000 сўмдан 88 000 сўмгача;
- Картошка (1 кг) 1 500 сўмдан 7 000 сўмгача;
- Пиёз (1 кг) 2 300 сўмдан 6 000 сўмгача;
- Сабзи (1 кг) 1 000 сўмдан 6 000 сўмгача;
- Тухум (10 дона) 7 000 сўмдан 15 000 сўмгача;
- Гуруч (1 кг) 5 000 сўмдан 22 000 сўмгача;
- Ўсимлик ёғи (1 литр) 15 500 сўмдан 30 000 сўмгача;
- Шакар (1 кг) 10 500 сўмдан 18 000 сўмгача.
Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилган, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туриши мумкинлиги ҳам айтилган.
Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинмабди (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).