07 July 2022
20:21 - Ўзбекистонда доллар курси 10 минг 900 сўмдан ошганини Марказий Банк эълон қилибди
Ўзбекистонда доллар курси мустаҳкамланиши давом этмоқда, Марказий Банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 июлда амалда бўладиган қийматини белгилаб берибди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 24,43 сўмга кўтарилиб, 10 912,30 сўмни ташкил қилди. Евро 6,42 сўмга қимматлаб, 11 138,18 сўм бўлди. Рубл 3,62 сўмга ошиб, 172,46 сўм бўлди.

Доллар курси қаторасига учинчи кун мустаҳкамланди, бундан аввал ушбу валюта курси 27,73 сўмга кўтарилиб, 10 887,87 сўмни ташкил қилганди.

Хуллас, долларнинг расмий курси бизда 3 кундан бери кўтарилмоқда. Уларни расмда кўраоласиз.