ЁЛҒОН ОСТИДАГИ КАТТА СИР - ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХИТОЙГА ГАЗ ЭКСПОРТИ НЕЧУН ИККИ КАРРА ОШДИ?!…
“Озодлик” ва ВВС радиоларининг ўзбек бўлимлари
жиноят даражасидаги - КГБнинг ёлғонини текширмасдан тарқатдилар - одатларидай.
Қишда “ўзбекпарвар” тожик президент газни юртга
ишлатибдию, ёзда Хитойга экспортни икки ҳисса кўпайтирганмиш.
Қип - қизил ёлғон дейиш камлик этади -
ҚИП -ҚИЗИЛ ЖИНОЯТ.
ЕВРОПАГА КАМАЙТИРИЛГАН МАРКАЗИЙ ОСИЁ ГАЗИ - ЖУМЛАДАН ЎЗБЕКИСТОН
ГАЗИ ҚАДИМИЙ ДУШМАНИМИЗ ХИТОЙГА ЙЎНАЛТИРИЛДИ -
ПУЛИ ҲАР ДОИМГИДАЙ ЎРИСГА ОҚМОҚДА…
Ш.М.нинг барча ўйинларидан дунё хабардор…
Каримов даврида қисман Ўзбекистонга қоларди … Ш.М. текин этди.
Ҳали бажарувчи пайтидаёқ текин қилди.
Биринчи иши - сотқинлик - газ шартномаси ўзгартирилди.
Сўзим ёлғон бўлса - ўша шартномани эълон этсин.
Ҳар бир иши сотқинлик…
Газ нима бўлибди - олтину урангача …
юзлаб олтин конлари, юзлаб уран конлари…
қани пуллари…
Кремлнинг чўнтагида…
Шавкатсиз Шавкат - бу шарафсиз 27 уран кони
очтирганини, тағин ўнга яқин очтирмоқчи эканини
айтибди - отангнинг - онангнинг томорқаси бўлганда
ҳам бундай қилишга ҳаққинг йўқ - агар у томорқа
Ўзбекистонда бўлса…
Ахир ҳар бир кон ўриснинг ихтиёрида…
Ҳар туманга ўнлаб кон тўғри келади Ўзбекистонда -
олтин, уран, газ….булардан қимматлари ҳам бор -
қани пуллари - Украинага бомба бўлиб ёғилмоқда.
Лаънати ўзбек жим…
Яна 50 миллиардга яқин қарз - доллеру евро…
Гўдаклар оч…
Мактабларда ўтирғич йўқ, болалар очликдан ўлмоқда.
Лаънати оталар ғийбат уриб масжидларда ўтирибдилар - юртни бир даюс
пирсиёнга топшириб,
ўғил -қизлари қулу - чўри - дунёнинг фоҳишахоналари
ўзбек аёлларидан тўлган…
шуларнинг пулидан ошхўрлик этадилар, ҳажга борадилар - иркит
арабларга валюта йиғиб борадилар - УЛУҒ АМИР ТЕМУР ётган муборак
тупроқни зиёрат этмайдилар -Тангридан шундай ўғил
тиламайдилар, уйларида биронта китоб йўқ -
КУЛТЕГИН БИТИКЛАРИНИ билмайдилар…
Номуссизга сиғинаётган номуссиз гала - Тангри
сенинг жойингни жаҳаннамдан белгилашига
гумоним йўқ….
Ҳой Шавкат!
Мунчалар шарафсиз бўлмасанг?!
Ҳар хил ёзиб тушунтирдим, уқсангчи -
Ахир Ўзбекистон - сенинг ҳам ватанингку?!
Ўзбекча ёзганимни тушунмасанг, тожикчага ўгиртир.
Тегранг тўла тожик…
Жаноб Президент!
Сиздан илтимос, ёнинггиздаги сўтакларга айтинг:
Сизга
КУЛТЕГИН БИТИКЛАРИНИ
топиб берсинлар.
Бир ўқинг…минг уқинг!
Элнинг бошига уйғур қоношларимизнинг кунини келтиряпсиз!
Хитойдан узилинг!!!
ВАЛИЖОН КАЛОНОВНИ ОЗОД ЭТИНГ - ўзинггизга яхши…. узокни ўйланг…
Мақтовларга учманг - ноўрин мақтов - энг катта ёлғон…
Ўринли мақтов - фақат УЛУҒ ТАНГРИГА ва
УЛУҒ ТАНГРИ БЕРГАНЛАРГА…
Инсон ўзига ёқадиганни эмас, соғлигига ёқадиганини
ейиши шарт - шунда ўзига яхши бўлади.
Ҳукмдор ўзига ёқадиганларни эмас, элу юрт манфаатига ёқадиганларни
теграсига йиғиши шарт - шунда ўзига яхши бўлади….
Украинада ҳатто итлар ҳам шон топдилар - элига
фойдаси тегиб - дунёга танилдилар.
Сен - Шавкат, Кремлнинг дасмоли бўлиб, шарафсизларча ўтаяпсан.
Бир замонлар Хоразмда сенга ўхшаган Исоқ деган лаънати хон ўтган –
Пётрдан - сичқондан қўрққан -Пётрдан, турклардан
енгилган - Пётрдан, улуғ Шерғозихон ўрис лашкарини
қириб, армон билан ўлдирган - Пётрдан Хоразмни
ўрисга қарам этишни сўраган - ҳозиргача лаънатланади…сен ҳам шундай
бўласан…бир итча ҳам шон топмай шармандаларча ўлиб кетасан…
Ҳой элнинг эси борлари - сиз ҳам ўқинг -
БУЮК БОБОМИЗ КУЛТЕГИННИ…
ДАҲШАТ КЕЛАЯПТИ ХИТОЙДАН,,,
ИМОМАЛИЮ ШАВКАТЛАР ТЕЗЛАШТИРЯПТИЛАР, ОЁҚҚА ТУРИНГ!!!
2022 йил, 13 июнь.
* * * * *
Улуғ курашчи, улуғ куйчи,улуғ шоир, улуғ устоз - улуғлар улуғи ДАДАХОН ҲАСАНга бағишланади.
Туркиянинг турклари турклигини сақлаган -
Ор - номусга - ғурурга беклигини сақлаган!
Элу юрт деб, эрк,ҳақ деб жон тикади йигитлар,
Тубанликка, жарликка кўнармиди бургутлар?!
Туркистонинг турклари, турклигинггиз қаёқда -
Ор - номусга - ғурурга беклигинггиз қаёқда?!
Милярд - милярд ёғийга уйғурларим қаршилар,
Қўрқувлардан - ўлимдан - сотқинликдан айрилар,
Уйғуристон турклари турклигини сақлаган -
Ёв - ёғийнинг қонига суқлигини сақлаган!
Туркистоннинг турклари, турклигинггиз қаёқда -
Ёвузларнинг қонига суқлигинггиз қаёқда?!
Қирилиб битдинггизми Аму - Сир ўртасида,
Юрт - ўрису пирсиён, тозининг ўлжасими,
Даллалар ўлкасими, даюслар ўлкасими,
Тўрда тўрбоши орсиз ўриснинг чўчқасими?!
Туркистоннинг турклари, турклигинггиз қаёқда -
Кўк тоқига тоқ бўлган тоқлигинггиз қаёқда?!
Бойкентдан то Римгача, Алп тоғили юртгача,
Европанинг Кентидан уммон орти кентгача,
Милён - милён йил сўраб келган элим эмасми,
Барча тил - шеваларим - она тилим эмасми?!
Туронимнинг турклари - боболар - буюк бўлган,
Кўклар устида кўклар - БИРУБОРДАН юқ бўлган.
Эй очуннинг турклари, турклигинггиз қаёқда -
БируБордан - Тангримдан юқлигинггиз қаёқда?!…
2022 йил, 12 июнь.
Бошидан бошланган биров оёғи -
Бошдан оёқ -оёқ, бош - оёқ - оёқ.
Бошидан бошланган биров қурсоғи -
Бошдан оёқ - қурсоқ, бош оёқ - қурсоқ.
Қурсоқ одамзотда бўлмайди бети,
Бету бош - бир муча, бошда бўлар бет.
Бошидан бошланган сотқиннинг кети -
Бошдан оёқ - кетдир, бошдан оёқ - кет…
Бошидан бошланар - эрлар юраги,
Бошдан оёқ - юрак, бош - оёқ - юрак.
Эрку ҳаққа қалқон - улар кўкраги,
Бошдан оёқ - оташ устига устак…
Бирубор - Тангри ҳам бир мучалидир -
Бошдан оёқ - бошдир, бошдан оёқ - юз.
Юрак - шу ёғдунинг бир парчасидир,
Тангри - БИР ва ЮЗдир, юзга юзма -юз…
2022 йил, 10 июнь.
Гарчи дўстингман деб лоф урадилар,
Сенга жон тикдим деб ҳайқирадилар.
Олти ёнингга кўз остидан боқиб,
Нозик томонингни қидирадилар.
Қўлинг баланд келса, бошингда туриб,
Бизнинг кўмак дерлар, кўкракка уриб,
Лекин икки бутдек кўзларин йириб,
Нозик томонингни қидирадилар.
Дарду бало - ўлим - дўст ҳам, душман ҳам -
Бир йўлда - ҳаммаси ҳамиша ҳамдам -
Сенда этадилар диққатларин жам -
Нозик томонингни қидирадилар.
Эр,ғафлат - пайқасдир - ожиз тарафинг,
Сотқинларга ёқмас шонинг - шарафинг,
Ёвдан бурун ейди бошингни сафинг,
Нозик томонингни қидирадилар.
Пайқасда қолдирма, эсим бўл,Тангрим,
То абад энг ёруғ юзим бўл,Тангрим,
Олти томонимда Ўзинг бўл, Тангрим,
Нозик томонингни қидирадилар.
2022 йил, май.