Ўқишни кўчириш тартибининг қатъийлаштирилаётгани талабалар ва абитуриентлар орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда экан. Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири Абдуқодир Тошқуловнинг айтишича, йилдан йилга “переводчи”ларнинг кўпайиб бораётгани олий таълим сифатига салбий таъсир қилаётан ЭМИШ, ўз навбатида, талабалар ҳар ким ўзи истаган жойда ўқиш ҳуқуқи борлигини айтмоқда экан.
Сўнгги кунларда талабалар орасида энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу – ўқишни кўчиришга алоқадор бўлиб турибди. Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири Абдуқодир Тошқулов республикадаги бир ОТМдан бошқасига ўқишни кўчиришда (“ички перевод”) коррупция сақланиб қолаётгани, шунинг учун ҳам бу йўналишни тартибга солиш вақти етганини айтибди.
Эндиликда фақат 2 та ҳолатда талабага ўқишни кўчиришга рухсат берадиган янги тартиб жорий қилинади:
- турмуш қурса;
- давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтса.
Энг қизиғи, ўқишни кўчириш учун вазирнинг хати ҳам талаб қилинар экан.
Хўш, норозилнкнинг асосий сабаби нимадан!
Ўқишни кўчиришга рухсат бериладиган тоифаларнинг қисқариши бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушибди. Мурожаатчилар янги тартиб ҳақида олдинроқ маълумот берилмагани, ҳеч бўлмаса яшаш ҳудудига ўқишни кўчиришга рухсат берилмаётганидан норози бўлишмоқда.
Баъзилар фикрига кўра, мутахассислик фанлари тўғри келган йўналишларга ўқишни кўчиришга рухсат берилиши керак, талабаларнинг хоҳлаган жойларида ўқишга ҳаққи бор. Янги тартиб бу йил фақат огоҳлантириш сифатида бўлиб, кейинги йилдан кучга киришини сўраётганлар ҳам бор.
Кўплаб талабалар яшаш ҳудудига ёки ўз мутахассислиги бўйича (турдош) бошқа ОТМга ўқиши кўчирилишига рухсат берилишини хоҳлайди. Тартиб кейинги йилдан амалга киритилиб, кейинги йил талаба бўладиган талабалар тайёр ҳолда ўқишга топширишсин, деб ҳисобловчилар ҳам кўп.
Яна сезиладики, ўқишни кўчириш истагида ёзаётганларнинг аксари ўқишга ҳужжат топширганда кейинги йил ўзи хоҳлаган ОТМга ўқишини кўчиришига ишонган, бироқ “перевод”га рухсат бериладиган тоифалар қисқариши уларнинг бу режалари амалга ошмай қолишига сабаб бўлиши мумкин экан.
Кўриб турибсизки, ҳамма айблар худди шу айбга ўхшамоқда. Агарда уларнинг ҳаммасини шу тартибга солсак, ўзгаришлар жуда осон чекади.
Хуллас, лекин бунга йўл қўйиб бўлмайди, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари! Демак, ҳамма тартибларга ТЎҒРИ ЎРНАШТИРИШЛАР керак. Ана шу нарса, ҳамма нарсага жорий бўлади.