30 July 2009
12:42 - Япон элчиси ва мамлакатимиз Бош вазири ўринбосари янги нота имзолади
Кеча Япониянинг мамлакатимиздаги элчиси Сутому Хираока ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Қосимов ўртасида навбатдаги алмашинув ноталари имзоланди. Бугунги нота кадарлар тайёрлаш тизимида талабаларни стипендия билан таъминлаш ҳақидаги ўнинчи ҳужжат бўлиб, унинг қиймати 2,6 миллион АҚШ долларига тенг. Бу маблағ эвазига келгуси ой бошида 15 нафар юртдошимиз кун чиқар мамлакатга таҳсил олиш учун жўнаб кетади.