30 July 2009
12:14 -
Тожикистон ҳам Россияга қарши қилиқлар чиқармоқда
Русларнинг “Коммерсантъ” газетасида бугун чиққан мақоланинг мазмуни хабар сарлавҳасидаги фикр йўналишидадир.
Газета мухбирининг ёзишича, бугун Тожикистонга келаётган Россия президенти Дмитрий Медведевни қийин музокаралар кутади. Аслида, Медведевнинг бу ташрифдан мақсади - Сангтудин ГЭСининг очилишида қатнашиш. Аммо, музокаралар учун эҳтиёж бор, янги муаммолар ҳам кўпайган.
Тожикистон ўз ҳудудида жойлашган русларнинг 201- ҳарбий база учун тўловни оширишни талаб қилмоқчи. Бундан ташқари, яқинда Эмомали Раҳмон Тожикистонда рус тилининг ишлатилиш сфересини кескин қисқартириш ҳақида гапирабошлади. Экспертларнинг фикрича, Тожикистон Россияга турли йўллар билан босим ўтказиб, аслида, ундан молиявий ёрдам ундиришдир.
Медведав Тожикистонга охирги марта ўтган йилнинг август ойида келган эди. Ўшангача рус -тожик муносабатлари энг юксак даражада бўлган. Бироқ, кейин ҳамма нарса ўзгарди. Москва Тожикистонга қуриб бераётган ГЭСлари масаласида Ўзбекистоннинг фикри инобатга олинишини билдиргач, шу йил февралда Эмомали Раҳмон Москвага Колектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти саммитларига келмайман деб эълон қилди. Парда орқасидаги музокаралардан кейин у Москвага келди, аммо ҳаво бузилиб бўлган эди.
Эмомали Раҳмонни жойига ўтқазиб қўйиш учун руслар ҳам ўз ҳаракатларини қилмоқдалар. Шу кунларда Россия Давлат Думаси раисининг ўринбосари Владимир Жириновский Россияга келдиган тожиклар учун виза киритиш таклифини ўртага отди. Шундай қилинса, Россиядаги тожик меҳнат муҳожирлари учун катта муаммолар чиқади. Тожик гастарбайтерлари бир йилда Россиядан ўз юртларига $1,6 млрд доллар пул юборишар экан. Тожикистоннинг йиллик бюджет эса $2 млрд. Тожикларга виза киритилса, келаётган пул миқдорини бошқариш тамомийла русларнинг қўлида бўлиб қолади.
Хуллас, руслар Тожикистонни қўғирчоқ сифатида ушлаб туришни исташади. Тожикистон бунга яраша пул сўрайди. Бошқа илож йўқ, томонлар келишишга мажбур.