Финландия Президенти Саули Ниинистё россиялик ҳамкасби Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, бу ҳақда Россия Президентига расмий сайтида хабар қилинибди.
Хабарда ёзилишича, Финландия Президенти россиялик ҳамкасби Владимир Путинга мамлакат ҳар қанақасига НАТОга киришини айтибди. Ваҳолангки, Саули Ниинистё Финландиянинг бу қарорига Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Москванинг НАТО кенгайиши бўйича позицияси сабаб бўлганлиги айтилмаганди.
Маълум бўлишича, Финландия Президенти Саули Ниинистё мамлакатнинг НАТОга қўшилиши ўз хавфсизлигини мустаҳкамлаши билан бирга бошқа давлатлар билан ҳамкорликка таъсир қилмаслигини таъкидлабди. Финландия президенти мамлакат тез кунларда НАТОга аъзолик бўйича ариза топширишини ҳам айтган экан.
“Суҳбат очиқ ўтди, аммо ҳеч ким қизишмади. Кескинликнинг олдини олиш зарурлиги таъкидланди”, дейди Владимир Путин билан суҳбат ҳақида Финландия президентининг маслаҳатчиси.
“Президент Саули Ниинистё 2012 йил Владимир Путин билан учрашувда ҳар қандай мустақил миллат ўз хавфсизлигини максимал даражада кўтаришга уриниши ҳақида гапирганини таъкидлаган. НАТОга қўшилиш орқали Финландия айнан ўз хавфсизлигини мустаҳкамлайди”, дейилади Финландия президенти расмий сайтида.
Франция Президенти Саули Ниинистё Россия Украинада бошланган уруш сабаб тинч аҳоли вакиллари жабрланаётганини афсус билан таъкидлабди. У Кремль расмий сайтида ёзилишича, Россия президенти Финландия доимий ҳарбий нейтралитетидан воз кечиши хато бўлганини таъкидлабди.
Хуллас, ҳамма нарса “Ҳаракат” айтаётгандек бўлмоқда ва бўлади. Бошқалар ҳам буни тан олишлари керак, тўғрироғи, ШАРТ демоқда бизнинг мухбирларимиз.