Туркистонда ўлдирилган гўдаклар қанча -
Юлдузларнинг сонидан кўп - кўп карра анча.
Томошабин кўкда Тангри, пастдачи - барча,
Бутун очун қонли Буча, ер юзи - Буча.
Уйғуристон ёнар беўт - Буча эмасми,
Оналари бичилган юрт - Буча эмасми?!
Ер шаридир - яхлит тобут - Буча эмасми?!
Бутун очун қонли Буча, ер юзи - Буча.
Жавҳар Дуда, Салмон, Шомил Басадан кўра -
Ор - номусдан, эрку ҳақдан газу неъфт сара,
Болаларга оммавий гўр - Ҳалаб - Сурия,
Бутун очун қонли Буча, ер юзи - Буча.
Қани шонли Украина тинчлиги, эрки -
Ўрисларнинг еврога лиқ бесаноқ банки -
Гўдакларга қирон - бомба, ракета, танки,
Бутун очун қонли Буча, ер юзи - Буча.
Ўлдирилган чақалоқнинг ҳаёти синар -
Деманг зинҳор, тинмас асло, аксинча - унар -
Европанинг кўшкларида газ бўлиб ёнар,
Бутун очун - қонли Буча, ер юзи - Буча.
Наҳот кўкдан тушган бўлса Москва бугун?!
Бир кечада қурилдими қирғинчи Пекин?!
Кимлар бўлди бу дунёни зимдан ва текин?!
Бутун очун - қонли Буча, ер юзи – Буча.
2022 йил, 13 май.
* * * * *
Барча циркда яшар, ишлар, шодмондир -
Сичқон ҳам, юмрон ҳам, аждар илон ҳам.
Ор - номус ёлғондир, ғурур ёлғондир,
Циркдадир йўлбарслар, шер - арслон ҳам…
Ўрмонлар кесилди, ёқилди ўрмон,
Бўриларга қарши ташланди очун.
Токи қолмасин деб пуштидан бир жон,
Ҳатто саҳролардан этилди қувғин.
Эркка чанқоқлардан чиқмайди қуллар,
Эркка чанқоқлардан чиқади эрлар.
Циркларга кўникди сарқитхўр эллар,
Кўникмаганларнинг бошини ерлар…
Ҳеч ким интилмайди ҳеч қачон эркка,
Бўйсуниш - қонлардан қонларга юққан.
Ҳаммани онаси орттирган циркдан,
Ҳаммани онаси циркларда туққан…
Вале мен эмасман энг сўнгги бўзқурт,
Бутунлай қирилсак тугайди очун.
Олдинда кутмоқда бизни Туронюрт,
Ҳозирликча ёғий қўллари узун…
Кўҳна ўрмонларнинг ўқ илдизлари
Ер остида ўсар чуқурдан - чуқур.
Ўрмонистон бўлар дала - тузларим,
Очунни сўрайди ор - номус - ғурур!!!
Ҳозирликча барча ташланган бизга,
Ҳозирликча оғир эркваччаларга.
Озодлик берамиз ернинг юзига,
Дунё қолиб кетмас циркбаччаларга…
2022 йил, 8 май.
* * * * *
ЎЗБЕКИСТОННИНГ НЕЧАТА ПРЕЗИДЕНТИ БОР?!
1 - қисм.
ПУТИН.
КГБ
Россия Т.И.В.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси.
Си -(Хитой)
Толибоннинг беэси…
……
Ва Ш.М.М.
Қудалар, куёвлар, қизлар….
Ўзбекистон президентлар юрти…
Ҳақиқий президент - Путин.
Еру - кўкига, ер ости ва ер усти бойликларининг
ягона эгаси.
Олтиндан оҳаккача…
Урандан кўмиргача…
Пахтадан ипаккача….
Ш.М. шуларни кундан кунга кўпайтириши ва Масковга энг сўнгги
грамигача етказиши шарт.
Югурдак “Президент.”
Агар Ш.М. чиндан президент бўлса, нечун АҚШ президенти Ўзбекистондан
база очиш учун
Путиндан рухсат сўради?!…
Ш.М.дан Россиядаги бир кўчанинг бошлиғи қудратли - дейлик кўча газсиз
қолса - кўча бошлиғи дарҳол
газ талаб этади ва газ ўша заҳоти берилади.
Ш.М. - чи, бундай этолмайди, элни - ўзбекни шулар
газсиз қолдирди.
Ш.М.нинг мажбурлигини тушунса бўларди,
афсуски юракдан истайди…
Путинга ялтоқланиб, ҳатто СССР пайти тортилган
қувурларни шахсан шу кестирди…
Бизнинг газимизни ўрис дунёга ҳар метр кубини
6500 доллергача сотиб, бойиди, қуролланди,
яхталар, дачалар …ҳатто Путиннинг ўзи ҳам
Ўзбекистонлик даюслар меваси….
Ҳар йили юзлаб тонна олтин…
Миллонлаб тонналаб қимматбаҳо металлар….
Барини ёзсанг энг катта компюторга ҳам сиғмайди…
Ҳозир Ўзбекистондаги барча бойликлар нархи осмонда.
Агар ўрис эмас, ўзимиз сотсак - Ўзбекистон ҳар йили трилионлаб доллер
топарди..
Аксинча,ўруш боис қиимматчиликмиш…
Ўриснинг юкини кўтаргач, шуда…
Ш.М. пирсёнча ўйдирмалар билан аҳмоқ ўзбекни
алдаб юраверади…
Эсизки, М.О. даги беш “давлат” ҳам бирдай Кремлга ем…
Тўралари қўрқоқ, сотқин, онгсиз, номуссиз…
Эллари бошсиз… оқиллари оз..
Бирлашиш - ягона нажот тўғрисида бир сўз йўқ…
Ҳатто толиблар ҳам Ўзбекистонга фармон юбораяпти.
Иркит В.Норов Душанбеда Афғонистон эътиборсиз
қолди деб алжирабди.
Адашяпсиз, жаноб!
Толиблар ҳам, Сиз ҳам, тепанггиздаги ҳам, дунёнинг
ҳар бир қаричи”эътибор”да…
Барчангга навбат келади….Кўп йиллардан буён
Ш.М.ёзаяпман….
Энг даҳшати - толибларга ўзбек ризқидан -
58 вагон - 4000 тонна энг муҳим нарсалар юборилган.
Ўзимизнинг болалар очликдан ўляпти.
58 вагон - 58 тумандаги муҳтожларга берилса бўлмасмиди?!
Босқинда қолган Украинага 36 тонна - унинг ҳам олти
тоннаси бечора элнинг тўплагани...
Ахир Украина Ўзбекистон учун ҳам курашяптики…
Тағин Ўзимизнинг Қирим татарлари - жигарларимиз…
Иркит Норов Лукашенкога қарши гапиргандай бўлиб,
миллий манфаатларимизни ҳимоя қиламиз дебти…
Қайси элнинг миллий манфаати учун?!
Ўриснингми, пирсиённингми, пуштиннингми,
жаноб пирсиёнлар?!
Албатта, душманларимизнинг миллий манфаатларига…
Агар сен пирсиёнга ҳам дўст бўлсанг,
Душанбеда нега Туркистон тупроғида хитой жаллодларига ҳарбий база берилганини
суриштирардинг, қарши турардинг...
Ахир эртага тожиклар ҳам уйғурлардай геносид этиладику…
Нега Уйғуристон ҳақида сўйламайсан, КГБбачча?!
давоми бор.
2022 йил, 14 май.