30 July 2009
11:29 -
Иссиқкўлда КХШТ саммитида муҳим масала кўрилади, Ўзбекистон ҳукумати ва мухолифат бунга қарши
Аввал хабар берганимиздек, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг норасмий саммити 31 июль – 1 август кунлари Иссиқкўл бўйида ўтказилади. Саммитнинг кун тартиби маълум эмас, балки, у норасмий бўлгани учун, аниқ кун тартиби ҳам йўқдир.
Аммо, кеча Россия президентининг ёрдамчиси Сергей Приходько ИНТЕРФАКС-АВН агентлигига КХШТнинг Тезкор Ҳаракат Коллектив Кучлари учун Қирғизистонда база яратиш масаласи Иссиқкўлдаги саммитда муҳокама қилиниши мумкинлигини айтди. Демак, шундай бўлади, деб ҳисобласак янглишмаймиз. Сергей Приходьконинг гапига қараганда, Россия ва Қирғизистон база яратиш бўйича ҳамма масалаларни ҳал қилиб бўлган. Бундан ҳам кўриниб турибдики, база аслида русларники бўлади.
Кечаги хабаримизда “Бирлик” Партияси бунга қарши эканлиги ва ҳозир партиянинг бу хусусдаги баёноти тайёрланаётганини билдиргандик.
CANews агентлигининг Uzmetronom сайтига асосланиб билдиришича, Ўзбекистон президенти Ислом Карим Иссиқкўлдаги саммитда ўз мамлакати минтақавий хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, бундай базанинг яратилишини қабул қила олмаслигини айтиши мумкин экан. Ўзбекистон бугунгача бу масала бўйича бирон фикр билдирмаганди.