Бугун Париждаги Елисей Саройида Франция Президентлигига иккинчи муддатга сайланган Эммануэл Макроннинг инаугурация маросими бўлиб ўтгани ҳақида ҳозиргина янги хабар тарқатилибди.
Эммануэл Макрон расман беш йил муддат президентликка киришган, маросим вақтида мамлакат Конституцион Кенгаши Раиси Лоран Фабиус яна бир бор президент сайлови натижаларини эълон қилди.
France 24 журналистларининг фикрича, иккинчи марта президентликка сайланган Эммануэл Макрон қатор муаммоларга дуч келади. У мамлакатдаги инфляция муаммосини ҳал қилиши лозим. Шунингдек, пенсия ислоҳоти масаласини бартараф қилиши керак бўлади.
25 апрел куни Франция президенти сайлови иккинчи босқичи натижалари маълум бўлган ва Эммануэл Макронга сайловчиларнинг 58,55 фоизи овоз бергани маълум бўлган эди.