07 May 2022
18:45 -
Соқолликнинг яхши-ёмон томонлари: Вазирлик Тошкентда ўтказилган “соқол тадбирлари” бўйича изоҳ бериб, воқеанинг яхши-ёмон томонларини кўрсатиб берибди
Тошкентда ўнлаб эркаклар Ички Ишлар Вазирлиги биносига олиб келиниб, уларнинг соқоли олинган. Вазирликбу ҳақда саволга жавобан “жамоат хавфсизлигини таъминлаш жараёнида ўтказиладиган тезкор-профилактик тадбирларини диний эътиқод билан боғлаш мутлақо нотўғри” эканини маълум қилибди. ИИВга кўра, фуқаро ҳуқуқи поймол этилган деб ҳисобласа, тегишли жойга шикоят қилиш мумкин экан.
Бу каби воқеалар ҳақида ҳодиса иштирокчилари ва Ички Ишлар Вазирлиги билан боғланибдилар.
Муҳаммадюсуф исмли Facebook фойдаланувчиси суҳбатда кундалик юмуши билан кўчада юрган вақтида ички ишлар ходимлари уни тўхтатишгани ва шахсига аниқлик киритиш мақсадида Учтепа тумани ИИБ биносига олиб боришганини айтибди.
“Воқеа кеча, 6 май куни соат 16:30 – 17:00 атрофида содир бўлди. Ишларим билан кўчада юргандим. Дўкондан сув олиб чиқаётганимда ППХ ходимлари тўхтатишди. “Шахсингизни тасдиқлашингиз керак, биз билан борасиз. Аниқлик киритиб қўйиб юборамиз”, деб айтишди. Бир ойча аввал Чилонзорда ҳам ички ишлар ходимлари тўхтатиб, ИИБга олиб боришган, ишхонадагилар паспортимни олиб келишгач, шахсимга аниқлик киритиб қўйворишганди. Бу сафар ҳам шундай бўлса керак деб улар билан бирга Учтепа тумани ИИБга бордим.
Бўлган воқеа ҳақида ўзим ишлайдиган фирма раҳбарига қўнғироқ қилиб айтдим. У киши ИИБга ҳужжатимни олиб келганларида соқоли бўлгани учун уларни ҳам ичкарига олиб киришди. Бизни расмга олишди. Бу пайтда ИИБ биносида худди шу ҳолат бўйича ушлаб келинган камида ўнтача эркак бор эди. Ходимлар бизга соқолимизни олиш кераклигини айтишди. “Машинка” бериб, ўзларингиз олиб чиқиб кетаверинглар, дейишибди. Йўқса мажбуран олишга тўғри келар экан.
Бу гапдан кейин деярли ҳамма соқолини ўзи олди. Ходимлар соқол бор пайтда ва олингандан кейинги ҳолатларни суратга олиб туришди. Соқоли олинганлар шу заҳоти қўйиб юборилди. Мен ва раҳбарим соқолимизни олмаслигимизни айтдик. Шундан кейин бизни алоҳида хонага олиб кириб, тушунтириш хати ёзиб беришимизни айтишди. Шунга асосан 15 суткага қамалишимизни, ундан олдин эса барибир соқолимиз олинишини маълум қилишди.
“Тинчгина бир-бирларингнинг соқолларингни олинглар”, дейишди, биз рад этганимиздан сўнг лавозими юқорироқ раҳбарлардан бирининг хонасига олиб киришди.
Шу тариқа 5 соат давомида сўроқ-савол қилиб, босим қилиб туришди. Бу вақтда бўлимга олиб келинаётган фуқаролар соқолларини олиб бўлгач, чиқиб кетаверди. Биз эса соатлаб ўтиравердик.
“Агар соқолингларни олмасанглар бошқа “статья” бўйича кетасизлар” деб босим қилиниб. Биз йўқ жойдан иш катталашиб кетмасин деб уларнинг талабига рози бўлдик, фақат соқолимизни ўзимиз олмаслигимизни, бир-биримизникиниям олмаслигимизни айтдик. Шундан сўнг ёшроқ ходимлардан бири “машинка”да олиб қўйди.
Соқолимиз олингач бизни суратга олишди. Телефонларимизни қайтариб бериб, қўйиб юборишди. Бизни тутиб келишгани бўйича ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирилгани йўқ. Биздан ҳам ҳеч қандай ҳужжатга имзо қўйиш талаб қилинмади”, дейди Муҳаммадюсуф.
Мусанниф Адҳам тахаллусли блогер Адҳам Олимов бундай амалиётнинг Конституция ва қонунларда белгиланган шахсий ҳуқуқ-эркинликларга зидлиги, буни ички ишлар ходимларининг ўзлари ҳам билишини таъкидлаган. У ўзидаги маълумотларга таяниб ёзишича, бу тадбирлар давомида ходимлар: “Тўғри тушунинг, бу сиёсат, бизга ҳам буюришган”, дейишган.
Блогер Олимжон Ҳайдаров Telegram-каналида Учтепа тумани ИИБда соқоли мажбуран олинганлар томонидан берилган маълумотларга таяниб, ички ишлар ходимлари “рўмоллиларга ҳам шундай тадбир кетяпти” дейишгани ҳақида ёзган. Алихонтўра Шокиржон ўғли исмли Facebook фойдаланувчиси эса Олимжон Ҳайдаров тарқатган маълумотга аниқлик киритиб, ҳижобга қарши тадбирлар бурқа (фақат кўз очиқ қолдириладиган кийим) кийган аёлларга нисбатан ўтказилаётганини айтибди.
Ички Ишлар Вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов саволларга жавобан фуқаролар профилактик тадбирлар давомида конституциявий ҳуқуқлари поймол этилган деб ҳисобланса, ўрнатилган тартибда шикоят қилиши мумкинлигини айтибди.
“Ички ишлар органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш жараёнида ўтказиладиган тезкор-профилактик тадбирларини фуқароларнинг диний эътиқоди билан боғлаш мутлақо нотўғри. Фуқаро, ўзининг конституциявий ҳуқуқлари поймол этилган деб ҳисобласа, ўрнатилган тартибда шикоят қилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз”, дебди ИИВ мулозими.
Хуллас, 2020 йил январдаги тадбирда Президент ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институти бўлим бошлиғи, исломшунос Бахтиёр Бобожонов бу жуда ёмон ва шармандали иш бўлганини ва бу ишни қилганлар ўшандаёқ жазоланганини таъкидлаган эди.
Шунингдек, ўша тадбирда ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳам “Малика” бозорида йигитларнинг соқолини мажбурий олганлар жазоланганини айтган экан.
Ана шунақа хабар, азиз ўқувчиларимиз. Ҳар ким ўз билганини қилиши керак, акс ҳолда ишлар ёмонлашиб кетаверади. Акс ҳолда, ҳамма нарса Совет замонига қараб кетаверади!