30 July 2009
10:40 - Молдовадаги сайловларни москвапараст коммунистлар ютмоқда
Кеча ўтказилган парламент сайловларининг илк натижаларига кўра, Коммунист партия биринчи ўринда. Ҳозиргача, умумий бюллетенларнинг 44 фоизи саналган. Овозлар тақсимоти қуйидагича бўлибди:

Коммунистик партия – 48,1%
Либерал-Демократик партия - 14,8%
Демократик партия - 13,1%
Либерал партия - 12,2%
Бизнинг Молдова альянси - 7,3%

Агар кескин ўзгаришлар бўлмаса, москвапараст коммунистлар яна ҳокимиятда қолишади. Бу мамлакатда президент ҳам парламентда сайланади, демак, президент ҳам москвапараст бўлади. Демократик мухолифат эса, ҳар ерда каби тарқоқ. Ваҳоланки, улар олган умумий овоз 48,3%.