01 May 2022
19:05 - Юсуф Жума: Украина урушда кўп қурбон бердими, Ўзбекистон “тинчлик”да кўп қурбон бердими?!
Юсуф Жума: Украина урушда кўп қурбон бердими,
Ўзбекистон “тинчлик”да кўп қурбон бердими?!

Украина урушда кўп вайрон бўлдими,
Ўзбекистон “тинчлик”да кўп вайрон бўлдими?!

Ҳар йили Россиядан Ўзбекистонга минглаб ўзбекларнинг
ўлиги келади - ўрислар ўлдиради, арманилар ўлдиради,
иркит ўрисларнинг қурилишларида ўлади - итдан баттар
хор бўлиб ўлади - кўпининг ўлиги ўша ёқда қолиб кетади.
Иркит арабу жоҳил афғонлар тўдаларининг бири -бирига
қарши урушида ҳам арабу афғонлар эмас - жоҳил ўзбеклар
бири -бирини қирадилар…
Ўттиз йилдан буён шу.
Юртда қашшоқликдан, очликдан, совуқдан, даволаш даражасининг
пастлигидан,қийноқдан… миллионлар ўлади - камдан - кам ўзбек ўз
ажалидан ўлади…

Украинани иркит Путин вайрон этмоқда.
Юзма - юз урушда енгилди ва шармандаси чиқди…
Кўп йил бурун Алишер Усмонов Британиялик журналистни
қўрқинмоқчи бўлганди -“уруш бўлса, нима бўлади?!” - деб.
Шу пайти мен ёзганман - “Ҳаракат”да турибди.
- Жаноб Усмонов, урушни фақат ўрислар биладими?!…
Уруш иркит ўрисни шармандаю - шармисор қилди…
Ўзбекистонлик сотқинлар нима бўлаётганини кўраяптилар…
Бу бошланиши…

Улуғ Горбочевнинг СССРни тарқатганидан А.Усмонов ўкинган
эди…уруш буларнинг режаси эди -
Мақсад - СССРни тиклаш.
Марказий Осиё ҳалиям - СССРда.
Лекин чаласавод Путин Украинасиз СССРни СССР демайди…
Кўпчилик уни ақлдан озган дейди, йўқ, ақлининг бори шу.
Унда озадиган даражада ақл йўқ…
Унинг оттираётган ўқларидан болаларнинг боши учиб кетаётир -
бўйинларидан қон вулқони отилаётир -
оналар шундоқ даҳшатларни кўриб турганини билишнинг
ўзи даҳшат…

Путин шундай қирғинни “олийжаноблик” деб атади..
Бундай “олижанобликлар” иркит ўриснинг азалий тутуми…
Энг оғирларини Туркистон кўрди, ҳатто юртнинг номи
ўчирилди.

Алқисса, мағлуб Путин Украинани вайрон эттиряпти.
Лекин бу вайроналар - шубҳасиз - бурунгидан яхшироқ тикланади.
Ўзбекистон вайроналаричи - Оролни тўлдира олдикми?!
Ер ости Оролларини тўлдириб бўладими?!
Газдан бўшаган ер ости Ороллари ер устини ютишга
бир зилзила етарли - бу даҳшат муқаррар - афсуски…
Олтиндан, урандан…минг турли ўрни тўлмас Ороллар
бўшаб бормоқда - бариси душманимиз ўрисни қуроллантириб,
бойитмоқда…
Ким бу вайроналарни қайта тиклай олади…

Европа ўрисдан 155 миллиард куб метр газ олар экан ва
бу ўрис сотаётган газнинг 30 фоизи экан,
70 фоизи Хитойга -азалий душманимизга оқаяпти -
демак - йилига ярим миллион куб метр газ сотаяпти -
бу Марказий Осиё - Туркистонимиз гази…
Йилига ярим миллион куб метр!
Фақатгина газдан ер ости шунча бўшаяпти - бўм - бўшлик -
ўрнини тўлдиришга сув йўқ -ҳеч нарса йўқ -
ер ости ер устини ютишга тутқун …
Ўн йиллаб ёзаяпман бу ҳақда…
Ким уқди?!…
Эл - улусми, номуссиз, сотқин Президентми,нодон
зиёлиларми, юртни сотқинларга қолдирган -сотқин саводсиз
мухолифатми?!…

Йилига ярим миллион куб метр газнинг пулини ҳисобланг:
Ҳар минг куб метр газ - 3500 - 6500 доллергача….
Ҳисобланг - бу трилионлар доллерлар,евролар…
Фақат газми, тилло,уран…кўмир оҳаккача..
Бу М.О.даги беш сотқин “президент” - Кремль ҳарамининг
ожизаларининг сотқинлиги - номуссиз,онгсиз,қўрқоқ
элларнинг бошидаги саратонларининг қилмишлари…
Усмонов,Фозиловдай …ватанфуруш даюсларнинг
қилмишлари - бу даллаларни “Озодлик” мухбирлари
ўзбек олигархлари деб -Ўзбекистон ўзбек олигархлари
қўлига ўтаяпти деб - чалғиган элни баттар чалғитяпти-
Кремл малайлари деб - Ўзбекистон Кремлга ўтганини айтиши шарт!
Шулар туфайли эл ишсиз,газсиз, гўдаклар очликдан ўлмоқда,
оналарнинг силласи қуриган…
Эрлар қирилган,улар ўрнида номуссиз галалар қолган -
даллалар қолган -улар масжидларда ғийбат уриб,оллоҳ-
оллоҳ деб юрибдилар…

Ўрисларнинг Суриядаги, Ливиядаги, Украинадаги…ҳар бир
қирғиннинг ягона таъминотчиси - М.О.бойликлари ва у ерлик
сотқинлардир…

Дунё эвриляпти - эврилишга мажбур …
Мен Ш. Мирзиёевни кўп йиллардан буён огоҳлантириб
келяпман ва у ёзганларимни ўқиган - энди биладики,
шунчаки битмаганман…
Кўзини очиши шарт!
Вале у юмиқ кўз билан товуқ боқиш тўғрисида валддираб
юрибди - ҳатто шунга ҳам ақли етмайди.
Товуқлар ўзбек эмаску - ўрисларнинг кетини тозалаб,
сарқитини еб, Ш.М.га тухум тўғса, унга ем керак,ўтлашига
ер керак…
Бир килло ем қанчалигини биласанми?!…
Ерларини тортиб олиб, ўрисга пахта экаяпсан…

Нега газдан гапирмайсан,тилло қани, уран қани…
Юртни қарзга ботирдинг, қани ўша 50 миллиардга
яқин қарзга олган доллерларинг…
Ҳаммаси хўжайининг Путиннинг чўнтагида,
Украинани вайрон этаётган бомбалари,ракеталари…
Дунёни гўл деб ўйлайсанми… мен айтган кунлар келади..

Президентнинг гапими - товуқлар тўғрисида сафсата сотиш…
Шунга қарсак чалаётган чаласавод тўраларингга қара…
лаънати гала…
Фарзандларинг қатори В.Зелинскийга қара,
унинг ботир ҳокимларига қара, уларнинг сўзини тингла…
Сўнгра ўзингдан ўзинг сўра - мен ҳам эрми?!….

Шон - шараф йўлида қачон
Қадам ташлашни бошлайсан?!
Дунёга келибсан,нодон,
Қачон яшашни бошлайсан?!

Эр унади - номус билан,
Ўтни кечиб - қақнус билан,
Ҳақ деб қип - қизил юз билан
Қачон яшашни бошлайсан?!

Умр ўткинчи - сел сойи,
Ор ўзанми -қутлуқ жойи -
Ор -Ўзидир - ўрни -уйи,
Қачон яшашни бошлайсан?!

Ёшинг ўтди, ёш эмассан,
Ёвни босган тош эмассан,
Бошдан - оёқ бош эмассан,
Қачон яшашни бошлайсан?!

Онанг қорнида тўққиз ой
Кўтарганми - бўлсин деб вой,
Эшшак - Ғирот бўлмаган той,
Қачон яшашни бошлайсан?!

Эрзода -эр, ўтганми бир
Етмиш - етти пуштингдан эр?!
Кўппакзода бўларми шер,
Қачон яшашни бошлайсан?!

Даминг чайқамаса кўкни,
Кўнглинг тиламаса эркни,
Номуссиз эркак - эркакми?!
Қачон яшашни бошлайсан?!

Қарғадай ўтганлар қанча,
Чўчқадай ўтганлар қанча,
Яшамай ўтганлар қанча,
Қачон яшашни бошлайсан?!

Юсуф - ўғиз - Ўғизхоний,
Тангри билан - Бирдир шони,
Ористон бўлсин Турони!!!
Қачон яшашни бошлайсан?!…

Жаноб Ш.М.М!
Товуқлар тўғрисида ҳам гапирииш,
ҳатто шеър ёзиш мумкин - агар ҳикмати бўлса…
Ҳаттоки товуқдан ҳам паст эшак ҳақида шеър ёзса бўлади:

Очунга келмаган эшшак бошли шер,
Шер бошли эшшак ҳам тўғилмаган бир.
Эл - улус - танадир, боши - тождори,
Эшшак - эшшак бошли бўлади,ахир…

Хўш,жаноб Ш.М.М.нинг ҳозирги кун тартибидаги энг муҳим
ишлар нелар бўлиши шарт:

Энг биринчи -
Озод дунё қўллаётган Украина ёнида эр бўлиб туриши шарт!!!

Ўрис босқинчиларига ўрнатган ёдгорлигини ўз қўли билан
йиқиши шарт.
Бу разиллар уч юз йилдан буён бизни геносид қилмоқда….
Шундай азалий тузуклар борки -ўзгармасдир.
Дейлик,хотинини ёт билан ушлаган - эл аро сўроқ ўтказмайди:
хотиним тўғри иш қилдими деб.
Мен Ш.М.ни шундай номусга тегишли жиноятларни тузатишга
даъват этаяпман.
Бу ёдгорлик - ўзининг номуссизлиги!

2. 9 майни байрам қилишни ҳатто хотира куни қилишни ҳам бас
этиши шарт.Хотира куни - Қодирийлар отилган куни,
ё Туркистон мухторияти фожеаси куни белгиланиши тўғридир.
9 майнинг хотира кунилиги - улуғларимизнинг хотирасига
тупуришдир - улар ўрис байрамларини байрам этмаслик
учун - она Турон учун шаҳид кетганлар.
Урушда қурбон бўлганлар - адашганлар …
Қанча қурбон бўлган - бу фожеа, лекин қаҳрамонлик эмас-
аслида Туркистонни ўлдирган Сталинга ,ўрисга -Гитлердан
баттарга жон тикиш…
Юқорида айтганимдай - бу муҳокама этилмайди.
Агар бутун эл менга қарши турса ҳам - яқинда шундай бўлади…

3.
Юрт учун энг катта даҳшат - бу Хитой…
Россия ва Хитой билан орани бутунлай очиш шарт.
Хитойдан қарз олмаслик, олган қарзни тўлаш ва М.О.
ни бирлаштириш - Тожикистондан Хитой ҳарбий базасини
ҳайдаш - Ш.М. учун бош масала бўлиши шарт.
Бу қийин, ўзининг хавфсизлигиниҳам ўйлаган ҳолда пишиқлик
билан эришса бўлади - дунёда қўллайдиганлар бор..

Йўқса,келажаги шармандалик билан ва тезда якунланади.
Мен ундан демократия ва президентликдан кетишини
сўрамаяпман - юрту элни асраб қолишни сўраяпман.
Сиёсат - инсоният тақдири.
Инсоният тақдирини ўйинларга айлантирмаслик шартдир…
4.
Шундай бир юрт қуриш керакки - ҳеч кимга куни қолмасин!
Глобаллашув - глобал фожеа.
М.О. шундай маконки - азалдан ҳеч кимсиз яшай олган ва
жаҳонни бошқарган.
М.О.га Зелинскийдек бир эр етишмайди деб у президент
бўлгандан буён ёзаман ва мен ҳақ бўлиб чиқдим…
Мирзиёевга шундай бўлиш учун нима етишмайди?!…
Номус, номус, номус…юрак,очиқ кўз…
Бу ҳам урушсинми дейдиганлар, мени тушунмаганлардир…
М.О.ни эрлар бошқарса, Россия урушга ярамасди…

5
.Элга дарҳол газ бериш керак, ортганини Ўзбекистоннинг
ўзи сотиб - элга иш ўринлари яратиш.
Олтину уранларни ва шундай ноёбларини сотишни таъқиқлаш!

6.
Пахта ва ипакдай бойликларни хом - ашъё тарзда
сотишни таъқиқлаш.

7.
Энг оғир жиноят - элни нотўғри бошқариш!
Энг оғир жиноят - элни нотўғри ўқитиш!

Нотўғри бошқариш ва
нотўғри ўқитиш - элни ўлдиради.

Ўзбек - ўлди…

Ўқитишни тубдан ўзгартириш шарт!!!

Бу учун ортиқча пул эмас, ҳатто ҳозир сарфланаётганини
ҳам тежаш мумкин.
Мен ҳеч қандай амалсиз, ҳеч қандай ойликсиз,ҳеч бир таъмасиз
шу ишни кенгаш йўли билан амалга ошираман.
Бир йилдаёқ эл бошқача бўлади -агар жаноб Мирзиёев истаса.
Ҳатто бу ишни қилганим яширин қолсин!

Эсизки, Ш.М.М.га ишончим - ишончсизлик даражасидан ҳам
чексиз паст…
На иқтисодни,на сиёсатни, на дўст - душманини билади,
юртни қарзга ғарқ этди - барча бойликларни текин оқизганидек,
олинган қарзларни ҳам ўрисга оқизди…
Лекин бетиним ёлғон гапиради.
Шу қадар ёлғончики, 2х2 тўртлигини билади, аммо
тўрт деб айтгиси келмайди - ё беш дейди,ё ўн…
чунки тўғригўйлик қонига ёт…

Тарихни билмаслик - жиноят.
Элу - юртнинг азалий душманларини билмаслик - жиноят.
Қамоқ жазосини қўллаб бўлса ҳам элнинг кўзини очиш шарт…

Ўзбекистонда эллик серияли серияллар “яратилганмиш”.
Ахир на юртда, на четда бир жумла ҳикмат ёза оладиган
ўзбекнинг на шоири,на ёзувчиси,на журналисти бор.
50 серияли олди - қочди - умр ўғрисику?!
Нега яланғоч кўринишни олдинг суратга? -деб сўралса,
ўша олди -қочдининг “ижодкори” :
-Ҳаётда бўлган воқеа. -дебти.

Ҳаётда бўлган воқеа қачон санъатга айланади -
қачонки ҳикмати бўлса!
Буни фақат улуғ Қодирий эплаганлар.

Сенга йўл бўлсин?!
Хотининг билан ҳам ётиб турасан - ҳаётий воқеа.
Шуниям кинога оласанми?!

Ахлоқсизликнинг ҳар қандай кўринишига қарши -шубҳасиз -
цензура бўлиши шарт.
Интернетдаги ахлоқсизликни бутунлай таъқиқлаш шарт.
Ахлоқсизлик - элнинг номусига қарши урушдир - юртга
бостириб киришнинг энг даҳшатли тури - уруш…
Номуссиз эл юртига эгалик этолмайди…

Эй шеър ёзадиган миллионлар,роману сериаллар ёзадиганлар,
аввал бир жумла ҳикмат ёзиб кўрингчи?!
Вайсақи гала!
Ҳикмат нари турсин - баринг йиғилиб, улуғ шахматчи,
эрк курашчиси Гарри Каспаровнинг бир мақоласидай
мақола ёзиб кўринг - ёзолмайсиз…
А.Навальнийнинг студент қизи Европарламентда
сўйлаган сўзидай сўз айтиб кўринг -эплолмайсиз…
30 йил сотқин мухолифатнинг “классиклари” Каримов ҳақида
ёздилар - на бир шеър,на бир эсда қоларли мақола ёзилди.
Отаси ундай эди,онаси бундай эди деб, ғийбатномалар
ёздилар.
Ҳатто Абдурайим Пўлатнинг етти қаторлик айрим хабарчасидай
сўз айтолмадилар.
Тағин гердайишни қаранг:
Мустақиллик декларасиясини ёзганмишлар.
Ҳар йили ёзда Тошкентдаги қабристонлардаги қабрлардан
биридан сас чиқади - “Озодлик”даги муридлари боис-
“Камтарлик билан айтаманки, бу буюк тарихий ҳужжатни
мен ёзганман!”
Бошланди…
Кейин четдаги бесаноқ қабристондаги қабрлардан
овоз чиқади:
“Мустақиллик декларасияси - менинг доҳиёна ишим!
Ўзбекистоннинг таъмал тошини - мен - яъни камтарин
доҳий қўйган!”
Ҳа,чиндан Ўзбекистоннинг тошини сенинг пирсиён боболаринг
Самарқанд дарвозасини ўрисга очганда Ўзбекистоннинг
пойдеворини қурганлар…
Диний идорани пирсиёнлар бўлдилар…
Ёзувчилар уюшмасини пирсиёнлар бўлдилар…
“Бирлик”ни пирсиёнлар бўлдилар… сотқин Ялавочзодалар билан….
Унутманг…унутмаганмиз….
Бугунги Ўзбекистон ёппасига пирсиён тўрачалар томоннидан
ўрисга сотилди…

Тожик ТИВ вазири кетиб, ўрнига тожик келди.
Бурунги тожикни -КГБ малайини саводсиз гала,сўқир гала
қаҳрамонга чиқарди -Украина масаласида,гўё Украинани
қўллаганмиш… тожик вазир КГБ ёзган текстни ҳижжалаб, ўқиб берди…
Нечун?!
Бурун ҳам кўп ёзганман - КГБ Ўзбекистон ва бошқа М.О.даги
“давлат”лари орқали Россияга йўл очиш учун ва бугун бошланди ҳам…
Кеча қуролсиз қозоқларни ўрисга қирдирган лаънати сотқин
Тўқаевнинг “жасорати” - ўлмас полкни таъқиқлаш ҳам -
КГБнинг иши….
Урушдан кўп йил бурун чет эл сиёсатчиларига бу ҳақда
айтганман…
Урушнинг барча юкини М.О. кўтаради….
1- ва 2- Жаҳон урушларида ҳам шундай бўлган…
Улуғ Боймирза Ҳайитни ўқинг, эй гумроҳлар!

Қуроллари эски, оз сонли Украиналикларнинг дунё ҳайиққан миллиондан
ортиқ армияси бор,ракеталари,учқичлари кўп ўрисни юзма - юз жангда
синдиришларига боис - жасоратлар
ва онглари!
М.О.га шу тенгсиз бойликлар - номус етмайди…

Украиналиклар мустақиллик декларасиясини номус билан ёзаяптилар…Шон -
шараф билан ёзаяптилар…
Замонлар ўтади - бу шон - шараф достони ўчмайди …
мангу жаранглайди…эркку ҳаққа чорлайди - инсониятни…

Украиналиклар фақат Путин ва теграсидагиларни эмас -
ўрис халқини айблаяптилар - тўппа - тўғридир!!!
М.О.дагилар ўрисни ялайди, ахлатини тозалайди -
сендай лаънати галага Тангрининг қарғиши ёғаяпти…

Бир ҳовуч эсли -ҳушли имони бутун,оқ - қорани таниган,
бугун Украина ёнида қуроли билан, сўзи билан, имконича
азалий ёвимиз ўрисларга қарши курашаётган М.О.ликларга,
ўзбекларга Тангридан олқиш сўрайман!
Қани М.О. элларининг бир фоизи шулардек бўлсалар эди…
Бир қишлоққа табелчиликка ҳам ярамайдиган аллақандай
Мирзиёевлар юрт сўрармидилар…

Эй Тангрим!

Қўрқоқ ва номуссиз эллар - номуссиз тўраларга лоппа - лойиқлигига шубҳа йўқ.
Вале Ўзингдай муққандас бу Туркистон тупроғида
сенинг энг азиз дўстларинг тўғилиб ўсиб,сенга кетганларку?!
Бу муборак тупроқ номуссизлар - сотқинлар томонидан
топталишига нечун йўл қўйдинг - бунга ҳатто сенинг ҳам ҳақинг
йўқ - дўстларинг тупроғининг топталиши - сенинг тупроғингнинг
топталиши эмасми?!…

Номардларнинг иши бешдир -
Тошни олса - тоши ошдир.

Ноэр тақдир - эр душмани,
Ошни олсам - ошим тошдир.

Оққуш деб ушласам - аждар,
ЁТ аждар ушлар - оққушдир.

Ёт қишим деса - кўкламдир,
Мен баҳорим десам - қишдир.

Кеча тўғилиб, қарридим,
Эски номард - кўки ёшдир.

Ўзида адолат кўпмиш,
Менимча, кўпи - миш - мишдир.

Барча “Оллоҳ кўнглимда, - дер,
Оллоҳ - тошми, диллар - тошдир.

Юсуф бошида - боши - тош,
Юраги бўшдан ҳам бўшдир…

Ислом - оқ - қорани - дўст - душманни билишдан
бошланади -яъни Фурқондир!

Нечун эл дўст - душманини билмайди?!

Баъзи диний маърузаларни эшитиб тураман.
Уларда эслининг эсини тортадиган куч - муборак Қуръону
муборак Ҳадисдан кўчирмалардир.
Қолган қисми сафсатабозлик.
Нечундир Ислом мағзи - чин ибодатлари - уч ҳаракат -
ёвга қаршилик - кичиги, ўз қусурларингга қаршилик -
каттаси, ёвуз ҳукмдор юзига тўғрисини айтиш - энг
улуғи ҳақида сўйламайдилар…
Қолган гап - сўзлар шу мағз ичида ва теграсида бўлмоғи
шарт, вале маърузалар бундоқ эмас, узундан узун
вайсақилик.
Нечун - замонасозликдир -қўрқувдир - исломга хиёнатдир…


Гўнгқурт гўнгга булғангандек
Аҳмоқликка булғанганмиз.
Қўрқоқликка булғанганмиз,
Мудроқликка булғанганмиз,
Ялтоқликка булғанганмиз.

Гўнгқурт гўнгга бўккан бикин
Аҳмоқликка бўккандирмиз,
Қўрқоқликка бўккандирмиз,
Мудроқликка бўккандирмиз,
Ялтоқликка бўккандирмиз.

Ислом нима - ислом - рўза:
Аҳмоқликдан рўзадорлик,
Қўрқоқликдан рўзадорлик,
Мудроқликдан рўзадорлик,
Ялтоқликдан рўзадорлик,

Ислом нима - Рамазондир -
Рўза - номус, рўза - шондир!
Ҳар қандайин ноҳақликка
Қарши туриш - дин - имондир!!!

2022 йил, 30 апрель.