30 April 2022
22:10 -
Халқ Таълими Вазири Бахтиёр Саидов: Ўзбекистондаги 3 миллион ўқувчида малакали устоздан дарс олиш имкони йўқ
Ўзбекистон мактабларида фаолият юритаётган 504 минг нафар ўқитувчидан 56 фоизининг салоҳияти талаб даражасида эмас, дея маълум қилди Халқ Таълими Вазири Бахтиёр Саидов. 3-4 йил ичида мактаблардаги барча ўқитувчилар янги методика асосида қайта тайёрлашдан ўтказилади. “Энди ўқитувчилардан доимий ўз устларида ишлаш, билим ва малакаларини ошириш талаб этилади”, дебди вазир.
Ўзбекистон Халқ Таълими Вазири Бахтиёр Саидов Telegram'даги каналида малакали ўқитувчилар етишмовчилиги муаммоси ҳақида хабар ёзибди.
“Мактабда таълим сифати энг аввало шу мактабда ишлаётган ўқитувчилар сифати ва савиясига боғлиқ. Зеро, таълим сифати – ўқитувчи сифатидан юқори бўла олмайди.
Бугунги кунда республика мактабларида 504 минг нафар ўқитувчиларимиз фаолият юритади Уларнинг 280 минг нафардан ортиғи, яъни 56 фоиз ўқитувчиларимизнинг салоҳияти талаб даражасида эмас. Бу дегани деярли 3 млнга яқин ўқувчи-болаларда юқори малакали ўқитувчидан таълим олиш имконияти мавжуд эмас”, – дебди вазир ўз мақоласида.
Унинг сўзларига кўра, мактабларда фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг сифат таркибини яхшилаш ва уларнинг доимий малакасини ошириш, улар учун узлуксиз методик ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этиш бўйича вазифаларни белгилаб олган.
Бу вазифани бажаришда вазирлик ҳузуридаги А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтига катта ишонч ва масъулият юкланган. Институт ва ҳудудлардаги 14 та марказ бу йўналишдаги асосий бўғин этиб белгиланган.
“Хабарингиз бўлса керак, 2022 йилдан бошлаб, ўқитувчилар малакасини ошириш тизими узлуксиз касбий ривожлантириш тизимига трансформация бўлди. Энди ўқитувчилардан доимий ўз устларида ишлаш, билим ва малакаларини ошириш талаб этилади.
Шу билан бирга, ўқитувчи ўзига қулай шаклда (онлайн ёки анъанавий), истаган ва қулай вақтда (йил давомида ёки йилига 1 хафта) ва хоҳлаган жойда (платформада, марказда, нодавлат ташкилотда ёки ОТМда) малака ошириши имконияти ҳам яратилди.
Энди ўқитувчи махсус платформа орқали ўз билимларини диагностика қилади ҳамда аниқланган билимдаги бўшлиқлар асосида малака оширади.
Ҳар бир ўқитувчининг касбий ривожланиш динамикаси платформа орқали доимий мониторинг қилиб борилади.
Бир сўз билан айтганда ўқитувчиларни узлуксиз касбий ривожлантиришнинг механизми ва инфраструктураси шакллантирилди. Масала фақат малака ошириш ҳамда методик ёрдам кўрсатишнинг мазмуни, яъни контентида қолди.
Айнан шу масалада халқаро ташкилотлар ва донорлар билан ҳамкорликни кучайтиришимиз зарур, деб ҳисоблаймиз”, – дебди Вазир Бахтиёр Саидов.
Бу вазирнинг мақоласи бутун Ўзбекистонда ҳамма нарсани йўққа чиқариши аниқ, дейди “Ҳаракат” мухбирлари. Бундан хулоса чиқариш ҳар бир одамнинг бурчидир. Ҳурматли ўқувчиларимиздан илтимос қиламиз, шу ҳақда бизга ўз фикрларингзни билдиринг.