30 July 2009
02:25 -
ЗАГС мудири 15 йилга озодликдан маҳрум этилди, лекин...
Наманган шаҳридаги ЗАГС (ФҲДЁ) бўлимларидан бирининг мудираси Назира Каримова ҳужжатларни сохталаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда пора олиш айби билан 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Маълум бўлишича, мудира бундан бир муддат муқаддам маҳаллий куёв болалардан бирининг паспортидаги никоҳ тамғасини йўқ қилиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари миқдорида пора олган.
Бу - Ўзбекистондек порахўрлик ва коррупция ботқоғига ботган давлат учун оддий бир ҳол. Лекин, воқеанинг қизиқ жойи шундаки, мудирани узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми кучга кирган бўлса ҳам, у ҳозир очиқда. Бунинг сабабини ҳеч ким билмайди. Ҳа, бу - Ўзбекистондир.