27 April 2022
20:42 -
Иброҳим Абдураҳмонга кўра, Ўзбекистондаги ОТМлар қошида келажак соҳаларни таҳлил қилиб борувчи “Форсайт Марказлар” ОЧИЛАРМИШ
Бугун, 27 апрел куни АОКА мажлислар залида Инновацион Ривожланиш Вазири Иброҳим Абдураҳмон иштирокида матбуот анжумани ўтказилибди.
Тадбир давомида вазирга Ўзбекистондаги ОТМлар қошида хорижий давлатларда бўлгани каби “ақл марказлари” нега очилмаслиги борасида савол билан мурожаат қилибди.
Иброҳим Абдураҳмонга кўра, Ўзбекистондаги ОТМлар қошида ҳозирча бундай марказлар йўқ, аммо таҳлил “Форсайт Марказлари” очиш устида иш олиб борилмоқдамиш.
“Университетларнинг айримларида ақл марказларимас-у, лекин таҳлил – “Форсайт Марказлари” бор дебди у саволларга жавоб берар экан.
Форсайт бу - инглизчадан таржима қилинганда келажакка назар, деган маънони англатиб, бирор бир воқеа, жараён, ҳодисани бир неча йил олдинга назар ташлаган ҳолда келажакдаги ҳолатини кўздан кечиришни назарда тутади.
Форсайт орқали турли соҳалардаги ҳозирги ҳолат, муаммоларни аниқлаган ҳолда, унинг яқин ва узоқ истиқболига назар солиб, соҳа ривожига ҳисса қўшадиган ечимлар, йўналишлар аниқланармиш.
Хуллас, дейди “Ҳаракат” мухбирлари, бунақа нарсаларнинг ўз вақти бор. Вақти келади, улар тузилади ва ишлашга бошлайди.