Миллий Масс-медиани Қўллаб-қувватлаш ва Ривожлантириш Жамоат Фонди Васийлик Кенгаши раиси Комил Алламжонов халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқ ҳимоячилари, Европа ва Осиё давлатлари элчилари иштирокида Женевада бўлиб ўтган тадбирда ўзбек матбуоти ҳақида ЁЛҒОН мулоҳазаларини билдирибди.
Комил Алламжонов дастлаб ўзбек матбуоти кеча қандай бўлгани ҳақида гапирибди.
“Бу 1991 ва 2016 йилларни ўз ичига олади. Дастлаб матбуот пайдо бўлди, кейин эса ўлди. Шу даражада ўлик ҳолга келдики, журналистика университетларини тамомлаган ёшлар савдога ёки бутунлай бошқа соҳага ўтиб кетди. Радио, телевидение ва газеталар фақат битта одам учун ишлади. Жамиятда журналистларнинг обрўси қолмади. Яқингача Ўзбекистонда 98 фоиз газеталар фақат мажбурий обуна ҳисобидан кун кўрди, чунки улар ўта зерикарли эканлигидан одамлар ўзи хоҳлаб сотиб олмасди. Давлат идоралари ёпиқ, матбуот хизматлари эса номига бор эди. Қайсидир вазир кўпроқ телевизорда кўринса, жазоланарди. Цензура юқори даражада эди.
Инсон ҳуқуқлари шу даражада пастлигидан, пахтанинг қадри одамникидан баланд эди. Таълим инқирозга учради, оқибатда бир авлод билимсиз бўлиб қолди. Лекин халқаро ташкилотлар кўз ўнгида биз ўзимизни демократик давлат сифатида кўрсатишга уриндик. Турли декларациялар имзоланди, лекин ҳаммаси фақат қоғозда эди. Бу ҳақда яна соатлаб гапириш мумкин”, дебди Комил Алламжонов.
Унинг сўзларига кўра, 2016 йилда ҳукумат тепасига келган Шавкат Мирзиё журналистларни ўзига кўмакчи ва дўст деб атагани ҳам ЁЛҒОНДАН иборат бўлгани ҳам ҳақиқатдир.
Унинг гапларига кўра, аввалига кўпчилик бу гапларга ишонмаган. Аммо, у ҳамма нарсани ЙЎЛГА солибди ва мана ҳозир Ўзбекистонда ҳамма нарса Ислом Карим замонига қайтиб БЎЛИБДИ.
Бу гапларнинг ҳаммаси Миллий Масс-медиани Қўллаб-қувватлаш ва Ривожлантириш Жамоат Фонди Васийлик Кенгаши раиси Комил Алламжонов халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқ ҳимоячилари, Европа ва Осиё давлатлари элчилари иштирокида Женевада бўлиб ўтган тадбирда ўзбек матбуоти ҳақида мулоҳазаларида билдирилган. Уларни ТЎҒРИ ЎҚИЙ БИЛИШ КЕРАК. Тўғрироғи, шарт. Уларни ТЎҒРИ ўқий билиш учун бу одамнинг ёлғонларини тўғри тушуниш керак (унинг ёлғонлари тўлалигича сайтларда кўрсатилган - масалан, www.youtube.com/watch?v=a9t85C_Ws_Q&t=1s сайтида).
Ўзбекистонда ҳақиқий ИСЛОҲОТЛАР ҲЕЧ бир соҳада йўқ! Уларни қилиш учун бизда Шавкат Мирзиё ҳокимиятга келгунча ҲАММА НАРСАНИ БОШИДА камчиликларни айтиш ва тавсиялар бериб борган одамлар иш БОШИДА ўтиришибди. Уларнинг ўрнига бир вақтлар ўз Бош Вазирлигингиз пайтида тахтга ўтқазилган, кейин бу лавозимдан улоқтирилган РУСТАМ АЗИМ (расмда) каби одамларни нега таклиф қилмаябсиз? Табиий, “Бирлик” Халқ Ҳаракати (АБДУРАҲИМ ПЎЛАТ раҳбарлигида) айнан шу вазифаларни қандай бажаришни билишади!!! Аммо, уларни ишдан четлатиб қўйган одамлар билан бутун ДАВЛАТ ТЎЛА-КУ!!!
Бу аҳвол авваламбор тузатилиши керак! Керакгина эмас, ШАРТ!!!