23 April 2022
16:16 -
Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши билдирилибди
Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келиши маълум қилинди. Давлат Статистика Қўмитаси тегишли хабар эълон қилди.
Қўмита маълумотларида айтилишича, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига ўртача 78,9 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига ортган (2021 йил 1 апрель ҳолатига - 1 квадрат километрга 77,3 киши).
2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 35 миллион 433 минг 772 кишини ташкил этмоқда. Шаҳар жойларда – 18 млн киши, қишлоқ жойларда – 17,4 млн киши.