23 April 2022
05:30 - Долларнинг расмий курси пасайибди, бунинг ҳайрон бўладиган жойи йўқ!
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 41,80 сўмга арзонлаб, 11 260,28 сўмни ташкил қилди. Евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Марказий Банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 25 апрелдан амал қилувчи курсларини эълон қилди. Унга кўра:

- 1 АҚШ доллари 41,80 сўмга арзонлади ва 11 260,28 сўмни ташкил этмоқда;

- 1 Евро 167,23 сўмга пасайди ва 12 167,86 сўм деб баҳоланди;

- 1 Рубль 1,59 сўмга кўтарилди ва 143,53 сўмга тенг бўлди.

Эслатиш керакки, аввалроқ долларнинг расмий курси 20,28 сўмга кўтарилиб, 11 302,08 сўмни ташкил қилганди.

Хуллас, шунақа гаплар, буларнинг ҳеч қандай янгилиги ЙЎҚ!