30 July 2009
01:41 -
“Бирлик” Қирғизистонда Россиянинг ҳарбий базаси яратилишига қарши
Рус оммавий ахборот воситаларида Қирғизистон ва Россия Ўш ёки Боткент вилоятида Россиянинг харбий базасини яратиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Баъзи хабарларда Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТга) аъзо бўлган давлатларнинг Тезкор Ҳаракат Коллектив Кучлари учун база яратилиши ҳақида гапирилган эди. Қирғизистон президенти Қурмонбек Бақиев эса, “Нью-Йорк таймс” газетасига берган интервьюсида, Боткент ёки Ўшда Аксилтеррор Маркази яратиш борасида Россия билан музокаралар олиб борилаётганини айтди.
Кўриниб турибдики, Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида, демак, Фарғона водийсида, янги ҳарбий база яратиш устида ишланмоқда. Бу база Тезкор Ҳаракат Коллектив Кучлариники бўладими, Аксилтеррор Маркази бўладими, фарқи кам. Муҳим бўлгани шуки, бу базада асосий ролни, шубҳасиз, рус ҳарбийлари ўйнашади.
- “Бирлик” Партияси шу фикрлардан келиб чиқиб, мамлакатимиз чегаралари яқинида русларнинг назорати остида бўладиган ҳарбий база яратилишига қарши, - дейди партия раиси Абдураҳим Пўлат. - Бу масалага очиқча муносабат билдириш ташаббуси партия раисининг ташқи алоқалар бўйича ўринбосари Пўлат Охундан чиқди. Биз ўз қаршилигимизни кўрсатадиган расмий баёнот тайёрламоқдамиз. Унинг лойиҳаси устида муҳокамалар кетмоқда. Мен бу мавзу бўйича Фарғона водийси бўйича ўринбосарим Ҳамдам Сулаймон билан ҳам гаплашдим. Балки, баёнот лойиҳаси водий бирликчиларининг йиғилишида муҳокама қилинади ва сўнгра “Бирлик” Партияси Марказий Кенгаши номидан эълон қилинади.